Россия компанияси Қирғизистонда кибер-қўллар ишлаб чиқаришни ташкил қилади

sk.ru сайти фотосурати

Россиянинг «Моторика» компанияси Қирғизистонда тортиш ва бионик кибер-қўллар ишлаб чиқаришни ташкил қилади. Бу ҳақда «Сколково» жамғармаси медиа маркази хабар берди.

Ўш шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Қирғизистон сармоявий форумида компания Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ва Республика протез-ортопедия буюмлари муассасаси (РПОБМ) билан шартнома имзолади. Лойиҳага 1,5 миллион долларгача сармоя қиритилиши лозим.

Август ойида компания Қирғизистон Меҳнат вазирлигига ўзининг кибер-қўллари ва реабилитация дастурини тақдим этганди, шунингдек маҳаллий ортопедия корхоналари учун функционал протезлар билан ишлаш бўйича семинар ўтказди.

Республика ҳукумати йил охиригача 26 нафар болани сунъий аъзолар билан таъминлашга қарор қилган. РПОБМ маълумотларига кўра, Қирғизистонда жами 311 киши протез қўлга муҳтож.

«Моторика» компанияси 2014 йилдан бери тиббиёт ва робототехникани уйғунлаштирган ҳолда технологияларни тадқиқ қилади ва ривожлантиради. У иккита турдаги протезларни ишлаб чиқаради: Киби фаол тортиш протезлари ва Инди, Манифесто бионик протезлари. Протезлар кафт ва билакдан юқори даражада оёқ-қўллари ампутация қилинган болалар ва катталар учун мос келади. Компания шунингдек, инсульт ва жароҳатлардан кейинги реабилитация учун видео ўйинлар устидан ишлар олиб бормоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ