Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов томонларнинг ўзаро келишувига кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида ўзи кўчиб ўтган «Екатеринбург Урал» клуби билан шартномани бекор қилган эди. «Фарғона» маълумотига кўра, футболчининг кетишига жамоа бош мураббийи Виктор Гончаренко билан низо сабаб бўлган.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ва беларуслик мураббий ўртасидаги можарога футболчининг клубда етарлича ўйнамагани сабаб бўлиши мумкин. Демак, сўнгги уч ўйинда Ўрунов бор-йўғи 80 дақиқа майдонда ўтказган.
Таъкидлаш жоиз, сентябрь ойида ушбу клубга ўтгандан сўнг Ўрунов Гончаренко ҳақида жуда илиқ гапирганди ва жамоа етакчиси бўлишни режалаштирганди.
«Гончаренко зўр. «Урал»га қўшилишдан олдин унинг ижодини кузатиб боргандим. Унинг қўл остида машғулотлар ва ўйнашни бошлаганимдан жуда хурсандман. Биз доимо мулоқотдамиз, машғулотдан олдин ҳам, кейин ҳам гаплашамиз, машғулот жараёнини муҳокама қиламиз, у менга ўйин ҳақидаги тасаввурини тушунтиради. Мураббий ва футболчи ўртасидаги мулоқот ва ишнинг бундай услуби менга жуда ёқади. Бошқа ўйинчиларимиз билан бўлажак интервьюларда: «Жамоа етакчиси ким? Ўруновми?» деб сўрашингиз учун бор маҳоратимни ишга соламан, — деганди ўзбекистонлик ярим ҳимоячи.
«Фарғона» маълумотига кўра, Москванинг «Локомотив» клубига қарши ўйиндан сўнг машғулот пайтида Ўрунов ва Гончаренко урушиб қолган.
Клубда футболчи билан шартномани бекор қилиш клубнинг ташаббуси эмаслигини айтишган.
«Шундай бўлиб қолди. Эҳтимол, бирор нарса унга ёқмагандир. Балки биз. Шартномани бекор қилишга келишдик. Балки унга етарлича вақт беришмагандир, билмайман. Бу клуб ташаббуси эмас. Биз яхши шароитда хайрлашдик. Худо унга ёр бўлсин. Узоқ муддатли шартнома эдими? Йўқ. Биз декабрь ойида шартномани бекор қилишимиз керак эди, шунинг учун биз дастлаб имзо чекдик. Нима учун ўйнаши керак бўлган одам декабргача кутиш керак? Жарима пулими? Ҳеч ким ҳеч кимга пуламаган», — деди «Урал» клуби президенти Григорий Иванов.
«Фарғона» манбаларининг хабар беришича, футболчининг Россия чемпионатида қолиши даргумон, аммо фаолиятини Осиёнинг энг кучли чемпионатлари клубларидан бирида давом эттиради. Катта эҳтимолга кўра, гап Саудия Арабистони ҳақида кетяпти, шунингдек Қатар ва Жанубий Корея чемпионатларида вариантлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, энг яқин трансфер ойнасида футболчининг Ўзбекистон Суперлигасида ўз фаолиятини давом эттириш имкониятлари пайдо бўлиши мумкин.
Остон Ўрунов Тошкентнинг «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси. 2017 йили Наманган «Навбаҳор»ига ўтган. 2019 йилнинг ёзида у Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолаган ва у билан Ўзбекистон Суперлигаси кумуш медалини қўлга киритганди. 2020 йил бошида у Уфага кўчиб ўтади. Ўша йилнинг ёзида у Москванинг «Спартак» клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди, аммо кейинги бир ярим йилни «Уфа»да ижарада ўтказди. Футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида еттита ўйин ўтказиб, битта гол урган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Ўруновнинг нархи 700 минг еврога баҳоланади.