Тошкентнинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячилари Кахи Махарадзе ва Евгений Кочнев олдиндан келишилган ўйинлар учун футболдан четлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассосиасияси (ЎФА) хабар берди.
Махарадзе 5 йилга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди. Шунингдек, у 100 миллион сўм (9 минг доллардан ортиқ) жарима тўлаши керак бўлади.
Евгений Кочнев 3 йилга футболдан четлаштирилди ва 30 миллион сўм (3 минг долларга яқин) жаримага тортилди.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти матбуот хизмати, ЎФА ва бир қатор маҳаллий клублар раҳбариятига Ўзбекистон чемпионати жамоаларида тўп сураётган баъзи футболчиларнинг келишилган ўйинларда иштирок этаётганига оид айбловлар ва далиллар келтирилган хат юборилгани ҳақида хабар берилган эди . Жумладан, Суперлига доирасидаги «Локомотив»нинг Жиззах «Сўғдиёна»си (17 июнь) ва Олмалиқнинг АГМК (10 август) клублари иштирокидаги учрашувларини «олдиндан келишилган ўйинлар» деб аталди.
ЎФА суриштирув ўтказди ва «келишувлар»га «Локомотив» футболчилари Каха Махарадзе ва Евгений Кочневнинг алоқадорлигини аниқлади. Ассоциация маълумотларига кўра, футболчилар Грузиянинг икки фуқароси билан биргаликда Хитой фуқаросини лотереяда ўйнашга кўндиришган. 27 май куни 2:0 ҳисобида якунланган «Навбаҳор» – «Локомотив» учрашуви учун тўртлик хитойликлардан 30 минг долларга яқин пул олиб, ўзаро бўлишган.
Ўшанда «Локомотив»нинг «Насаф»га қарши сафарда мағлуб бўлишини кутган Махарадзе хитойликни пул тикишга кўндирган ва ундан 100 минг доллар олган. Бироқ ўйин дуранг билан якунланган — 0:0. Хитойлик Махарадзе ва Кочневдан пулни қайтаришни талаб қилишган, аммо рад жавобини олишган. Бунга жавобан у ЎФА ва айрим оммавий ахборот воситаларига фирибгарлик ҳақида хабарлар юборган.
ЎФА тергов бошлаганида, Хитой фуқароси ўзи ҳам жавобгарликка тортилиши мумкинлигини тушунган — лекин ўз мамлакатининг тегишли органлари томонидан ва у илгари юборган маълумотлар нотўғри эканлигини билдирувчи хабарлар юборган.
«Текширув давомида «Локомотив»нинг бошқа футболчилари ва мураббийлари лотерея ва ўйинларни олдиндан келишиб олишда иштирок этмагани аниқланди», — дейилади ЎФА хабарида.