Қирғизистоннинг собиқ бош вазири унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тугатилганини маълум қилди

Мухаммедкалый Абылгазиев. Reporter.kg сайти фотосурати

Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиевга нисбатан жиноий иш ёпилган. Бу ҳақда 24.kg агентлиги собиқ ҳукумат раҳбарининг баёнотига таяниб хабар берди.

Унинг сўзлари кўра, иш 2021 йил августида ёпилган. Тергов Абилгазиевнинг ҳаракатларида жиноят таркибини аниқламаган.

Эслатиб ўтамиз, Абилгазиев ноқонуний бойиб кетишда айбланган эди. Тергов маълумотларига кўра, у бош вазир бўлганида «Қумтор Голд Компани» ЁАЖга қўшимча равишда геология-қидирув ва олтин қазиб олиш учун ҳудудлар ажратилганлиги ҳақидаги қарорни имзолаган. Коннинг умумий майдони икки бараварга ошган ва 26,3 минг гектарни, шу жумладан бир нечта музликлар ва қўриқхоналар ҳудудини ўз ичига олган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Абилгазиев давлат хизматида бўлган вақтида ўз мол-мулкини расмий даромадидан бир неча баравар кўп ноқонуний равишда оширган. Бу вақт ичида у Бишкек, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида қимматбаҳо кўчар ва кўчмас мулкларни сотиб олган, элита кўп қаватли уйлар қурилишига молиявий сармоя киритган, ушбу активларни сохта номзодлар номига ўтказган.

Абилгазиев ўтган йил январь ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жўнатилган эди. Бироқ, у етти ойдан кейин озодликка чиққан. Ўтган йил август ойида Қирғизистон собиқ бош вазири зарарнинг бир қисмини қоплаган ҳолда 50 миллион сўм (ўша пайтдаги курс бўйича 591 минг доллар) тўлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида