«Ямал» авиакомпанияси Москвадан Тошкент ва Наманганга парвозларни йўлга қўяди

YAMAL.AERO САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Россиянинг «Ямал» авиакомпанияси ҳар ҳафта Москвадан Тошкент ва Наманганга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Домодедово» аэропорти матбуот хизмати хабар берди.

14 сентябрдан бошлаб, душанба ва чоршанба кунлари компания Тошкентга парвоз қилади. Аviasales маълумотларига кўра, парвоз давомийлиги 3 соат 30 дақиқани ташкил қилади, 23 кг багаж билан чипта нархи 12 381 рублни ташкил қилади.

17 сентябрдан шанба кунидан бошлаб «Ямал» Наманганга парвозларни амалга оширади. Парвоз вақти 3 соат 40 минут, 23 кг багажга эга чипта нархи 12 381 рубл.

Таъкидлаш жоиз, рейслар чипталарда чартер рейслари сифатида кўрсатилган.

«Ямал» ўз фаолиятини 1997 йилда бошлаган ва Россиянинг Ғарбий Сибир минтақасидаги энг йирик авиаташувчилардан бири ҳисобланади. Авиакомпания парки 15 та «Sukhoi SuperJet 100-95LR, саккизта Airbus А-320, учта Airbus A-321, учта CRJ-200LR самолётларидан иборат.

Бундан аввал Россия авиакомпаниялари ҳаво транспорти федерал агентлигига Ўзбекистонга ёзги рейслар сонини оширишни сўраган эди. Агар келишувга эришилса, Ўзбекистонга парвозлар сони ҳафтасига 92 тадан 128 тагача кўтарилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ