Жонни Депп Тошкент кинофестивалида «Минамата» фильмини тақдим этади

Жонни Депп. kino-teatr.ru сайти фотосурати

Голливуд тандеми – актёр Жонни Депп ва режиссёр Эндрю Левитас XIV Тошкент халқаро кинофестивалида «Минамата» фильмини тақдим этади.

Депп ва Левитас ўз ишларини онлайн тарзда тақдим этади. Фильм намойишидан сўнг ижодкорлар иштирокида фильм муҳокамаси онлайн тарзда бўлиб ўтади.

«Минамата» («Буюк») — Эндрю Левитас режиссёри томонидан 2020 йилда суратга олинган драма фильми. Картинада бош ролни Жонни Депп ижро этган. Сюжет ўтган асрнинг 70 йилларида Япониянинг Минамата шаҳрида симобдан оммавий заҳарланиш билан боғлиқ экологик ҳалокатни суратга олишга ва ҳужжатлаштиришга муваффақ бўлган америкалик ҳарбий фотограф ҳақида ҳикоя қилади. Фильмнинг премьераси 2020 йил 21 февралда Берлин халқаро кинофестивалида бўлиб ўтган.

Жонни Депп Голливуддаги энг машҳур актёрлардан бири. Кўплаб мукофотлар, жумладан «Олтин глобус» ва «Сезар» совриндори. Депп «Кариб денгизи қароқчилари» фильмидаги капитан Жек Чумчуқ роли, Тим Бертон режиссёрлигидаги фильмлардаги бош роллари, шунингдек, «Лас-Вегасдаги қўрқув ва нафрат» , «Кокаин», «Шоколад», «Ўлик одам» фильмларидаги иштироки билан томошабинлар муҳаббатига сазовор бўлган.

«Минамата» — Эндрю Левитаснинг энг жиддий режиссёрлик иши ҳисобланади. У кўпроқ «Уй вазифаси», «Ҳар қандай харажат» ва «Нуреев. Оқ қарға» фильмларининг продюсери сифатида танилган.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ