Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) платина ишлаб чиқариш технологиясига муаллифлик ҳуқуқини олди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.
Технология нодир металлар, шунингдек, уларни олиш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар жараёнида ишлаб чиқилган. Мутахассислар техникани такомиллаштириш учун йиллар сарфладилар ва энди улар платина ишлаб чиқариш технологиясига муаллифлик ҳуқуқини (патентини) қўлга киритдилар.
Платина табиатда олтиндан уч марта кам учрайдиган металл ҳисобланади. Янги технология туфайли Ўзбекистон бу нодир металлни ўзи ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Жаҳон бозорида 1 грамм платинанинг нархи 30 доллар атрофида.
Умуман олганда, АГМКда мис, олтин, кумуш, палладий, рений каби бир қанча нодир ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарилади.
Комбинатда етти турдаги ишлаб чиқариш технологияси бўйича патентлар аллақачон мавжуд. Улар сўнгги уч-тўрт йил ичида қўлга киритилган.
Платина қимматбаҳо металларнинг энг қимматлиси, аммо унинг қиймати нафақат гўзалликда. Инсоният бу кулранг металлнинг ажойиб салоҳиятга эга эканини дарҳол англамади. Испания босқинчилари уни биринчи бўлиб плассерлардан олтин қазиб олишда учратишган — бу бошқа рангдаги зарралар эди, улар жуда юқори ҳароратда эриганлиги сабабли ундан қутулиш қийин эди. Янги металл ташқи кўринишида кумушга ўхшаш бўлганлиги сабабли, у «платино» (plata) деб аталди.
Кейинчалик заргарлар металлни тўлиқ қадрлашди ва бир мунча вақт ўтгач, саноат вакиллари, айниқса, платинанинг юқори нисбий зичлиги, ёнғинга чидамлилиги, қаттиқлиги ва эгилувчанлиги автомобилсозлик саноатида қўл келди.
Кимёда платина кўплаб реакцияларни амалга оширишга имкон беради, у катализатор ролини ўйнайди. Умуман олганда, ушбу металл саноатнинг турли соҳаларида қўлланилади: аэрокосмик, тиббиёт, электротехника, шиша ишлаб чиқариш, самолётсозлик, автомобилсозлик, кемасозлик, кимё ва нефтни қайта ишлаш соҳаларида.