Самарқандда Ўзбекистон Президенти топшириғига биноан еттита янги музей жой олган «Музейлар майдони» ташкил этилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, дея хабар беради Uzbektourism.uz.
Шаҳар марказида «Музей майдони» пайдо бўлади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
👉 «Буюк Ипак йўли – Ўзбекистон ва Хитойнинг олтин мероси» кўргазмаси;
👉 «Самарқанд – Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари маданиятлари алоқаси» кўргазмаси;
👉 «Классисизм» музейи;
👉 тарихий фотография музейи;
👉 Заргарлик музейи;
👉 санъат кўргазмалари зали;
👉 Анъанавий либослар музейи.
Қўқонда замонавий санъат музейи, Урганчда «Лазги» рақс музейи ташкил этилади.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий нуфузини мустаҳкамлаш ва минтақанинг бой тарихий ва маданий меросини оммалаштиришни кучайтириш ниятида.
Хивада реставрация мактаби очилиб, унга хориждан етук мутахассислар жалб этилади.
Мактаб фаолияти ЮНEСКО, Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро кенгаш (ИCОМОС), Маданий бойликларни сақлаш ва тиклаш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ИККРОМ), Ўзбекистондаги маданий мерос бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси, Маданий мерос агентлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади.