Ўзбекистон Республикаси президентининг Фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Низомиддинов Шавкат Мирзиёев республика Бош вазири бўлганида унинг ёрдамчиси бўлган. Жумладан, у Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил департаменти сектор мудири лавозимида ишлаган. Низомиддинов 2018 йил августидан президент Администрациясини бошқариб келди.