Озодликдан маҳрум этилиш жазосини ўтаган Ўзбекистон фуқароларига давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилади. Тегишли низом мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланди, деб хабар қилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Низомга кўра, пул маблағлари маҳкумлар озодликка чиққач уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш мақсадида «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» доирасида ажратилади.
Тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш учун бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари — 9 млн 200 минг сўм миқдорида берилади.
Ёрдам пуллари ушбу масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг қарорлари асосида берилади. Ёрдам олувчилар уларга уч ой ичида бизнес-режани тақдим этишлари керак. Комиссия тақдим этилаётган лойиҳани баҳолаш, маҳалла қўмитасининг (фуқаролар йиғилиши) тавсиялари, шунингдек ариза берувчининг моддий аҳволи ва ижтимоий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Мирзиёев ўтган йил декабрь ойида жазо муддатини ўтаб бўлган шахсларнинг жамиятга реинтеграциялашувига кўмаклашиш учун «Бирламчи ёрдам пакети» тизимини жорий этиш режалари ҳақида гапирганди. У ўз бизнесини очмоқчи бўлган собиқ маҳкумларга ёрдам беришга ваъда берди. Бундан ташқари, колониядаги иш умумий иш стажига ва пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олиниши режалаштирилган.