«Азимут» авиакомпанияси Минералние Водидан Урганч ва Тошкентга парвозлар учун чипталар сотуви бошланганини эълон қилди.
Минералние Води — Урганч — Минералние Води йўналиши бўйича парвоз 5 июлдан сешанба кунлари амалга оширилади (ҳар бир шаҳар учун маҳаллий вақт кўрсатилган):
👉 Минералине Водидан учиш — сешанба куни соат 22:00да, Урганчга қўниш — чоршанба куни соат 02:20да;
👉 Урганчдан учиш — 03:20да, Минералние Водига қўниш соат 04:00да.
Авиачипта нархи 165 евродан бошланади.
«Азимут» 7 июлдан бошлаб ҳафтасига икки марта Тошкентга учади.
Пайшанба кунлари:
👉 Минералние Водидан учиш — соат 23:10да, Тошкентга қўниш — жума куни соат 04:40да;
👉 Тошкентдан учиш — 20:25да, Минералние Водига қўниш — 23:20да.
Якшанба кунлари:
👉 Минералние Водидан учиш — соат 23:35да, Тошкентга қўниш — душанба куни соат 05:05да;
👉 Тошкентдан учиш — 20:25да, Минералние Водига қўниш — 23:20да.
Авиачипта нархи 130 евродан бошланади.
Июнь ойида «Азимут» Москва — Навоий — Москва йўналиши бўйича мунтазам рейс очди.
Россиянинг 2017 йилда ташкил этилган «Азимут» авиакомпанияси — Ростов-Дон ва Краснодарда жойлашган. Самолёт парки 15 та Сухой Супержет 100 самолётларидан иборат. Авиакомпания 28 март куни Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат олди.