Сурхондарё суди тўйда келинни урган куёвни афв этди

Келин куёв суд залида. Телесюжетдан кадр

Тўйда келинни урган куёв жабрланувчининг даъвоси йўқлиги сабаб жазодан озод қилинди. Бундай қарор жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Узун тумани суди томонидан қабул қилинди, деб хабар беради «Менинг юртим»ТВ Телеграм канали.

Телеканалга кўра, эр-хотин бир йил олдин унаштирилган, 22 май куни улар ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишган, аммо тўй жуфтликнинг расмий никоҳ қайди кутилмасдан 6 июнь куни бўлиб ўтган (Никоҳ гувоҳномаси 15 июнь куни олинган).

Тўйда эр-хотин «Сюрприз» ўйинини ўйнашга таклиф қилинади, унинг ғолиби биринчи бўлиб конфетли пакетни очган ўйинчи ҳисобланади. Келиннинг омади чопиб ғолиб бўлади ва билан у куёвни ғазаблантиради.

«Мен ўзимни ушлаб туролмадим ва қўл кўтардим. Биз тушунмовчиликни бартараф қилдик, қайтиб келиб, тўйни давом эттирдик ва мен келиндан кечирим сўрадим», — дейди 25 ёшли куёв телеканалга.

Келин онасининг айтишича, у қизи билан телефон орқали гаплашиб туради, қизи турмуш ўртоғи билан яхши яшаётганини айтган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, воқеадан кейин Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») билан иш қўзғатилган. Бироқ, келин куёв устидан ариза ёзмаган ва бу ишни ёпиш учу насос бўлган. Янги турмуш қурганлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ