Толиблар Тожикистон ва Ўзбекистон чегараси яқинида 10 минг кишилик армияни жойлаштиради

Қори Фасихуддин. Twitter тармоғи фотосурати

Афғонистонни назорат қилаётган «Толибон»* радикал ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан қуролланган 10 минг жангари юбормоқда, деди толиблар қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қори Фасихуддин 14 февраль куни «Интерфакс» ахборот агентлигига.

«Мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида жойлаштирилган НАТО ва АҚШнинг энг замонавий технологиялари билан қуролланган 10 минг кишилик кучли армия ҳар қандай қуролли ҳаракатга қарши чора кўра олади», — деди Кари Фасиҳуддин.

«Қисқа вақт ичида жанговар самолётлар тайёр бўлади ва улар қудратли кучни қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча штаб раҳбари.

Афғонистоннинг шимолий Балх вилояти Ўзбекистон билан, шимоли-шарқий Қундуз, Тахор ва Бадахшон вилоятлари эса Тожикистон билан чегарадош.

Афғонистондаги оғир ижтимоий-иқтисодий вазиятга қарамай, толиблар 100 минг кишилик армия яратиш ва ҳарбий авиацияни ташкил этишни бош мақсад қилиб олдилар. Толиблар 20 йил Қобул ҳукумати ва хорижий давлатларга қарши партизан уруши олиб борганларида уларда бундай армия йўқ эди.

Аввалроқ, Тожикистон ва Россия ҳукуматлари Афғонистоннинг шимолий вилоятларида турли террорчилик ташкилотларининг минглаб жангарилари тўпланиб қолгани, бу Марказий Осиё республикалари учун хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлаган эди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).