Толиблар АҚШнинг муваққат ҳукуматга доир режасини инкор қилдилар

Забиулла Мужоҳид

«Толибон» радикал ҳаракати (Россия ва бир қатор давлатларда тақиқланган ташкилот) АҚШнинг Афғонистонда муавққат ҳукумат тузиш таклифини инкор қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиулла Мужоҳид РИА Новостига маълум қилган.

Июль ойи сўнггида «Толибон» ҳаракати АҚШ ва европалик давлатлар делегациялари билан Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш масаласини муҳокама қилганди. Америка томони толибларга вақтинча ҳукуматни тузиш таклифини берган ва бундай ҳаракат мамлакатда тезроқ тинчлик ўрнатилишига хизмат қилишини уқтирган.

«Ҳозирча бу масала кўтарилмади. Лекин бизлар ўтиш даври ҳукуматини тан олмаймиз. Бизлар фундаментал қарорга келиш тарафдоримиз ва бу амалга ошиши керак. Муваққат ҳукуматини тузиш бу бизнинг режа эмас», — деди Мужоҳид толибларнинг АҚШ таклифига бўлган муносабига доир саволга жавобан.

Шунингдек, Мужоҳид Қобул шаҳрини ишғол қилиш қарори Афғонистоннинг бошқа ҳудудлари назоратга олинганидан сўнг қабул қилинишини айтиб ўтди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов амалдаги ҳукумат толиблар иштирокидаги муваққат ҳукуматга қарши эканини айтганди. У, шунингдек афғон раҳбарияти ҳам , толиблар ҳам мамлакатни ёлғиз бошқара олмаслигини таъкидлаганди.

Толиблар куни кеча Саманган вилоятининг маркази Айбак шаҳрини қўлга киритдилар. Бунга қадар улар Нимрўз, Жузжон, Қундуз, Сарипул ва Тоҳар вилоятлари марказларини босиб олдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари сув тошқинлари домида қолди