Европада коронавирусга қарши яратилган вакцинанинг нархи маълум бўлди

ChAdOx1 вакцина намуналари . Sheffield.ac.uk сайти фотосурати

Европада коронавирусга қарши яратилаётган вакциналардан бири – британия ва италиялик олимлар томонидан яратилган препарат 2021 йилнинг бошида сотувга чиқарилади. Унинг битта дозаси – икки, уч евро нархида бўлади. Бу ҳақда италияликларнинг Irbm биотехнология компанияси раҳбари Пьеро Ди Лоренцо Libero газетасига берган инверьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради РИА Нововти агентлиги.

«Вакцина маваффақият билан минглаб беморларда синаб кўрилди. Ҳозирда биз учинчи босқичда бўлиб, ўн мингта одамни тестдан ўтказяпмиз. Агар ҳамма ишлар кўнгилдагидек ўтса, сентябрь сўнггида вақцинани улкан миқдорда ишлаб чиқара бошлаймиз», – деган у.

ChAdOx1 номли препаратни ишлаб чиқаришда AstraZeneca халқаро фармацевтика гуруҳи, Оксфорд университетининг олимлари ва Irbmнинг молекуляр биотехнология соҳасидаги мутахассислари қатнашган.

Коронавирусга қарши вакцинани яратиш бўйича дунёнинг ўнлаб мамлакатларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. АҚШ, Росия ва Хитой бу соҳада яхши натижаларга эришганини маълум қилди. Препаратларнинг болалар ва сурункали касалликлари бор инсонларга таъсирини ўрганиш учун тадқиқотларни давом эттириш талаб этилади.

2021 йилда вакцинанинг кенг омма истеъмолига тайёр бўлиши кутилмоқда. Лекин айрим давлатларда вакцинадан чекланган ҳолатда фойдаланиш олдинроқ ҳам бошланиши мумкин. Жумладан, Хитойда вакцинадан армияда фойдаланишга рухсат берилди, Россияда эса врачларни эмлаш ишлари яқин орада бошланиши мумкин.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мамлакатда эмлаш ишлари ихтиёрий бўлади. Москвада эса хоҳловчилар учун вакциналаш ишлари бепул бўлиши ваъда қилинди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди