Тошкент «Бунёдкор»и келишувдаги нархнинг ўндан бирини олади

Жасур Жалолитдинов Upl.uz сайти фотосурати. Upl.uz сайти фотосурати

«Бунёдкор» клубининг ярим ҳимоячиси Жасур Жалолитдиновнинг москваликлар «Локомотив»ига ўтиши бир миллион еврога тушади. Бу келишувдан Тошкент клубига 100 минг евро насиб этади, деб хабар беради «Чемпионат».

«Локомотив» бу пулни «Бунёдкор»га футболчи билан шартномани бекор қилгани учун тўлайди, қолган 900 минг еврони келишув воситачилари ўзаро бўлишиб оладилар.

Жалолиддинов Россия клуби билан беш йил муддатга шартнома имзолади. Шартномадан сўнг футболчи ижарага берилган ўйинчи сифатида «Бунёдкор» учун матчларда қатнашаверади ва келаси йил январда «Локомотив» сафига бориб қўшилади. 18 ёшли футболчи бирданига аосий таркибга қўшиладими ёки ёшлар жамоаси сафида ўйнайдими, бу каби саволларга ҳозирча ойдинлик киритилмаган.

Белоус фикрига кўра, Жалолиддинов яқин йиллар орасида «Локомотив» ўйинларини белгилаб беради.

Transfermarkt маълумотларига биноан, Жалолиддинов аъзо дўлган Soccer Career агентлиги «Бунёдкор»нинг яна тўртта ўйинчиси — Санжар Қодиркулов, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулла Абдуллаев ва Фарруҳ Икромов тақдири устида бош қотирмоқда.

Москванинг «Локомотив» клуби Россия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўрнини эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритган.

Жасурбек Жалолиддинов – «Бунёдкор»да тарбия топган. Футболчи жамоа учун 32 та ўйинда иштирок этган ва учта гол урган. Ярим ҳимоячи мамлакат миллий терма жамоаси сафида битта мусобақада қатнашган. Transfermarktга кўра, ёш футболчи 450 минг еврога баҳоланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари сув тошқинлари домида қолди