Экспертлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан коронавируснинг ҳаво орқали юқиши мумкинлигини тан олишга чақирдилар

Ўпканинг ноинвазив услубда шамоллатувчи шлем . Intersurgical YouTube-канала видеодан олинган кадр

Олимлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) очиқ мактуб билан мурожаат қилиб, COVID-19 келтириб чиқарувчи коронавируснинг ҳаво орқали юқиши мумкинлигини тан олишга чақирдилар. Тавсия этилаётган эҳтиёт чораларини қайта кўриб чиқиш талаби қўйилган мактубни 32 мамлакатдаги 239 нафар мутахассислари имзоладилар, дея хабар беради The New York Times.

ЖССТга кўра, вирус инфекция юқтириб олган бемор йўталганида ёки аксирганида оғиз бўшлиғидан сачрайдиган ҳамда тезда тиниб қоладиган йирик респиратор томчилари орқали юқади. Очиқ мактуб муаллифлари ҳавода муаллақ қоладиган майдароқ зарралар ҳам касаллик юқтириши мумкинлигини исботлашга уринишмоқда. Улар ўз талабларини шу ҳафтанинг ичида илмий журналда чоп этишга ваъда қилдилар.

Айниқса одам тўла ва ҳавоси яхши шамоллатилмайдиган хоналарда инфекцияни ҳаво орқали тарқалиши пандемиянинг муҳим омили бўлса, унинг оқибатлари жиддий бўлиши мумкин, дея ёзади газета. Бу ҳолатда ҳатто одамлари қолмаган хоналарда ҳам ниқоб тақиб юрилиши тўғри бўлади, тиббиёт ходимларига эса нафас олганда ажралиб чиқадиган майда зарра томчиларни ҳам ўтказмайдиган №95 рақамли тиббий ниқобларни тақиб юришни тавсия қилиш зарур.

Мактаблар, касалхоналар, бизнес-марказлари ҳамда хонадондаги вентиляция тизимларини янги кучли фильтрлар билан жиҳозлаш ва улардаги ҳаво циркуляциясини минималлаштириш зарур бўлади. Хоналардаги вирусни йўқ қилиш учун балки ультрабинафша нурларини қўллашга тўғри келиши ҳам мумкин.

ЖССТ инфекция назорати бўйича техник директори Бенедетта Аллегранцининг билдиришича, коронавируснинг ҳаво орқали юқишини тасдиқловчи далиллар ишонарли эмас.”Айниқса, сўнгги икки ой давомида биз бир неча бор коронавируснинг ҳаво орқали юқиши имконияти мавжудлигини тан оламиз, бироқ бу аниқ ва ҳатто равшан далиллар билан мустаҳкамланган. Бу масала баҳсли бўлиб қолмоқда”.

Шу билан бир пайтда 20 нафар олимдан ва шу жумладан, ўндан зиёд ЖССТ маслаҳатчиларидан ва тавсиялар ишлаб чиқарувчи қўмитанинг бир неча аъзоларидан олинган интервьюлардан ҳамда ЖССТ мутахассислари ўртасида олиб борилган ички ёзишмалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосага келиш мумкин: вирусни аксириш натижасида сачраган катта томчиларни ҳамда хонадаги ҳавода муаллақ қолиб сузаётган майда зарраларни нафас олаётганда ичига ютиш орқали юқтириш мумкин бўлади.

Мактуб муаллифларига кўра, илмий далилларга нисбатан эгилувчан бўлмаган ҳамда ҳаддан зиёд медикаллашган назарлар билан боғланиб қолган Инфекцияларни олдини олиш ва назорат қилиш қўмитаси сусткашлик қилмоқда ҳамда тавсияларни янгилашга таваккал қилишга мойил эмас. ЖССТнинг амалдаги маслаҳатчиларидан бири исми сир қолиш шарти билан нашрга билдиришича, қўмита айниқса касаллик авж олаётган ҳолатда исбот ва далилларга нисбатан талабларини юмшатиши лозим.

Жон Ҳопкинс университети лойиҳасининг ҳисобига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинган одамларнинг сони 11,3 миллиондан ошиб кетган (АҚШда 2,8 миллион, Бразилияда 1,5 миллион), 552 мингдан зиёд бемор вафот этган. ЖССТ Қирғизистон ва Қозоғистонни инфекцияни тезлаштирилган ҳолатда юқтирувчи давлатлар рўйхатига киритди. Қозоғистон ўз ҳудудида қайтадан карантин жорий қилган мамлакатларнинг биринчиси бўлиб қолди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Орзуларни ушатувчи беш булоқ, ва куч-қувват бағишловчи чинорлар