Ўзбекистонлик олимлар ипак қурти ғумбагидан озуқа олиш технологиясини ишлаб чиқдилар

IKSMinusinsk YouTube-каналидан олинган кадр

Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари томонидан ипак қурти ғумбагидан қишлоқ хўжалиги учун оқсил ва унинг асосида тўйимли, протеинга бой озуқа олиш технологияси ишлаб чиқилди, дея хабар беради ЎзА.

Бу Ўзбекистонда хомашёни чўктириш, тозалаш ва қуритиш каби кўплаб жараёнларни ўз ичига олган ҳамда бир неча босқичлардан ташкил топган биринчи технология бўлиб қолди. Тозаланган оқсилнинг таркиби ўрганилганда 16 хил модда мавжудлиги ва улардан 9 таси ноёб аминокислота эканлиги аниқланди.

Оқсилни балиқлар ва паррандалар биоозуқаси таркибидаги фаол қўшимча сифатида қўллаш унинг ҳозирги вақтда бозорда мавжуд бўлган ҳайвон оқсили асосидаги озуқаларга нисбатан самарали эканини кўрсатди. Институтнинг технологик лабораторияси шароитида маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарилиб, паррандалар ва балиқлар озуқаларида қўллаш бўйича синовлар ўтказилди.

Балиқчиликни ривожлантириш марказидаги тажрибалар натижасида карп балиғини саноат миқёсида етиштиришдаги унумдорлик бошқа балиқ етиштирувчи хўжаликлардан юқорилиги ҳамда озиқлантириш коэффициенти икки баробар самарали экани аниқланди.

Оқсилнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича синовлар Қашқадарё вилоятининг Паррандачилик илмий-тадқиқот станцияси ва “Косон гўшт-сут маҳсулотлари” паррандачилик хўжалигида ҳам олиб борилди. Оқсилни синовдан ўтказиш жараёнида уни озуқа таркибида 0,5 фоиз миқдорда қўллаш тухум олиш унумдорлигининг 48 фоиз, гўшт ҳажмининг 50-55 фоиз ортишига олиб келди.

Технология нафақат оқсил асосидаги озуқали ем олиш, балки ишлаб чиқариш чиқиндиларидан халос бўлиш имкониятини ҳам яратади.

Ўзбекистон аҳоли жон бошига ипак қурти пиллаларини етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринни, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича эса Хитой ва Ҳиндистондан кейинги учинчи ўринни эгаллайди. Республика расмийлари ҳар йилда “Шойи ва мода” (Silk & Fashion) дея номаланган халқаро шойичилик кўргазмасини ўтказишни ҳамда туристик маҳсулотларини позициялашда ўзбек шойисига урғу беришни режалаштирмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ҳақиқий Остап Бендер лейтенант Шмидтнинг ўғли бўлмаган. У Ўзбекистон Марказий ижроя қўмитасининг раиси бўлган

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради