БМТ Хавфсизлик кенгаши коронавирусга қарши кураш олиб бориш учун урушларни тўхтатиш тўғрисида резолюция қабул қилди

Pixabay.com сайти фотосурати

БМТ Хавфсизлик кенгаши ярим миллиондан зиёд одамларнинг ҳаётига зомин бўлган коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб бориш учун қурол қўллашни бутун дунё бўйича “тўлиқ ва зудлик билан” тўхтатиш тўғрисида резолюция қабул қилди, дея хабар беради UN News сайти.

Резолюция матнида айтилишича, зўравонлик пандемияни кучайтириш, у эса ўз навбатида қуролли можароларнинг гуманитар оқибатларини бадтар ёмонлаштириб қўйиши мумкин. БМТ урушларнинг барча иштирокчиларига мурожаат қилиб, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб қўйиш ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини хавфсиз ва тўхтовсиз етказиб бериш учун “пайдар-пай 90 кундан кам бўлмаган муддат давомида барқарор инсонпарварлик танаффусини” таъминлаб беришларини сўради.

Чақириқлар (Россияда тақиқланган) “Ислом давлати”, “Ал-Қоида”, “Жабҳат-ун-Нусра” ҳамда бошқа террорчилик ташкилотларига қарши ҳарбий операцияларга дахлдор эмас.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш узоқ муддат давомида кутилган ушбу ташаббусни олқишлаши ҳамда урушаётган барча мамлакатларни “тинчлик учун ўз ҳаракатларини икки баробар кучайтиришга” чақирди. Унинг ўзи тинчликка чақириқ билан 23 март куни чиқиш қилган, бироқ Хавфсизлик кенгаши анча муддат давомида иборалар борасида келишолмаётган эди.

Франция ва Тунис апрель ойида Хавфсизлик кенгашига кўриб чиқиш учун ўз резолюцияларининг лойиҳасини тақдим этишган, бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) коронавирусга қарши курашдаги ролига қандай баҳо бериш борасида тортишув келиб чиқди. Шу ҳафта ичида Франция ва Тунис янги резолюция лойиҳасини киритдилар. Олдинги вариантдаги каби, унда ЖССТ номи тилга олинмаган.

ЖССТ мунтазам равишда танқид остига олинмоқда, хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп ташкилотнинг Хитойга қарам бўлиб қолган дея таъна тошларини отган ва май ойининг охирида у билан барча алоқаларни узил-кесил узиб ташлагинини эълон қилганди.

Шу билан бирга, ЖССТ кўпчилик мамлакатлар пандемияни жиловлаш учун мисли кўрилмаган чораларни кўрганларига қарамай, коронавирус тарқалиши секинлашмай, аксинча тезлашаётгани ҳақида огоҳлантирди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ҳақиқий Остап Бендер лейтенант Шмидтнинг ўғли бўлмаган. У Ўзбекистон Марказий ижроя қўмитасининг раиси бўлган

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради