90 ёшга кирган отахон ўғилларини судга берган

Freepik.com сайти фотосурати

Самарқанд вилоятида истиқомат қилаётган 90 ёшли отахон фарзандларининг ғамхўрлик қилмаётгани устидан фуқаролар иши бўйича Жомбой туман судига даъво аризасини берган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят суди судясининг катта ёрдамчиси Шержаҳон Зайниддинов сўзларига таяниб Kun.uz хабар беради.

Даъвогар Я.С. судда ғамхўрликка ўта муҳтож экани, тўрт нафар ўғлидан бирортаси бирор марта унинг ҳолидан хабар олмагани, қизларининг уйига ҳадеб бориш эса куёвларига ёқмаслигини маълум қилган.

Гарчи суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида бир неча марта хабар қилинган бўлса-да отахон ўғиллардан бирортаси судга келмаган ва иш сиртдан кўриб чиқилган.

Судда даъвогарнинг кўрсатмалари исботини топиб, унинг кам таъминлангани, ўғиллари унга қарамаслиги маълум бўлиб, даъво аризаси қаноатлантирилган ва дарҳол ижрога берилган. Суд қарорига кўра, ўғиллардан отага белгиланган миқдорда пул ундириладиган бўлган.

Зайниддиновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда қариб қолган ота-оналар фарзандларининг оқибатсизлигидан тез-тез судга мурожаат қиладилар. Республика Оила кодексининг 109- моддаси вояга етган, ишга яроқли фарзандларнинг ота-онага ғамхўрлик қилишини кўзда тутади. Ага ота-она аввали фарзандлари олдида ўз бурчини бажармаган бўлса, бундай одамларга қонун таъсир ўтказмайди.

Ўзбекистонда фарзанлар, ота-оналар учун алимент тўламаслик ҳолатлари йилига уч минг мартадан зиёд қайд этилади. Алиментдан бўйин товлаган кўпчилик одамлар муқим даромад манбаига эга эмаслигини рўкач қиладилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ