Актёр Ғайбулла Хожиев оламдан ўтди

Ғайбулла Хожиев. "Ўзбеккино"матбуот хизматининг фотосурати

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Хожиев 64 ёшда оламдан кўз юмди. Актёр кўпгина фильм ва спекталларда роллар ижро этган. Шунингдек, у машҳур «Шайтанат» сериалида иштирок этган, деб хабар беради «Ўзбеккино» миллий агентлининг матбуот хизмати.

Хожиев 1956 йили Бухорода тўғилган. У 1977 йили Тошкент давлат санъат институтини тамомлайди ва Аброр Ҳидоятов номидаги театрда иш фаолиятини бошлайди. Кейинчалик актёр узоқ йиллар давомида Ҳамза номидаги академик театрда ижод қилади. Ғайбулла Хожиев «Умид», «Уқубат», «Шаббона», «Оқпадар» ва бошқа фильмларда роль ижро этган. Актёр оғир касаллик туфайли театрни тарк этади, лекин радио ва телевидениедаги фаолиятини давом эттиради. Хожиев жуда кўп фильмлар дубляжида овоз берган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ