Ўзбекистон фуқароси Литва чегарасини антиқа усулда кесиб ўтган

«Футурама» мультсериалидан лавҳа

Литва чегарачилари кийимларининг ичини фолгага ўраб, белорус-литва чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганлар. Бу ҳақда Литва ИИВ ҳузуридаги Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати хабар беради. Воқеа 22 январь куни содир бўлган. Друскининкай чегара пости ходимлари камуфляж кийимида ва сумка ортиб олган одамни видеокузатув орқали кўриб қоладилар. Номаълум эркак чегарани кесиб ўтиб, ўрмон орқали мамлакат ичкарисига қараб йўл олади.

Бу жойга етиб келган чегарачилар овчарка ит ёрдамида дастлаб қонунбузарнинг беркитиб қўйган қалпоғи, пойабзали, кийимларини топадилар, кейин унинг ўзини қўлга туширадилар. Бу инсон 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси экан. Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик борасида текширув ишлари бошланган. Ўзбекистон фуқароси жарима тўлаши ёки икки йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин. У ҳибсга олинган.

Қонунбузарнинг ичидан фолгага кийимлари. Pasienis.lt сайти фотосурати

Ўзбекистонлик чегарани кесиб ўтишда кийимларининг ичини фолга билан ўраб чиққан ва шу усул билан тепловизорли видеокузатув камерасини алдамоқчи бўлади. Литва чегарачилари бу каби найрангларни 2000-чи йил бошларида, Белорусь билан чегараси тепловизорлар билан жиҳозланганда кўп кўргандилар. Кейинчалик бундай усул билан чегарани кесиб ўтиш ҳолатлари камайганди, деб хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

Қўлга тушган ўзбекистонлик. Pasienis.lt сайти фотосурати

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?