Андижон Халқаро аэропорти ўз ишини тиклади

Андижон аэропорти биноси . Аviateka.suсайти фотосурати

«Андижон» халқаро аэропорти бир иллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини бошлади, деб хабар беради Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасининг матбуот хизмати. 22 декабрь кунидан бошлаб ушбу аэропортдан Москва шаҳрига самолётлар парвоз қила бошлаган. Рейсларни Россиянинг «ИрАэро» авиакомпанияси Superjet 100 самолётлари ёрдамида амалга оширмоқда.

Андижон аэропорти 1954 йили Хавога қарши кучлар авиацияси учун қурилган. СССР парчалангунга қадар бу ердан Москва, Ленинград (ҳозирда Санкт-Петербург), Киев, Фрунзе (ҳозирда Бишкек), Олма-Ота, Новосибирск ва бошқа шаҳарларга самолётлар парвоз қилган. Шунингдек, кунига ўндан ортиқ рейслар Тошкентга қатнаган, ҳафтасига бир неча бор Самарқанд, Қарши, Нукус шаҳарлари бўйлаб парвозлар уюштирилган.

1992 йилдан аэродром Ўзбекистон тасарруфига ўтади. 2015 йили унга «Халқаро аэропорт» мақоми берилган. 2018 йили Андижон аэропорти таъмирлаш ишлари учун ёпилади. 2019 йили мазкур аэропорт негизида инфратузилмаси Қуёш энергияси ҳисобига ишлайдиган эко-аэропорт қурилиши маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра $120 млн ташкил этадиган лойиҳа 2020 йили туркиялик инвесторлар кўмагида амалга оширилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ