Хань (ханлар – Хитойнинг асосий миллат вакиллари. – таржимон изоҳи.) мустамлакачилик режими Шинжонда қандай ишлаяпти? Нега қишлоқлик мигрантларининг шаҳардаги капиталистик эксплуатацияси ҳамда блокпостлар давлат сиёсати билан қайта тарбиялаш лагерлари каби кўринишидан турли бўлган воситалар битта мақсадни, яъни, уйғурларни ҳаракатга енгил (мобил) ҳамда ўзаро ва ўзларининг замини билан боғловчи мустаҳкам ришталаридан узиб қўйишни кўзламоқда? Америкалик географ олима Сара Тайнен (Sarah Tynen, Колорадо штати, Боулдердаги Университет) ўзининг янги илмий изланишида бу саволларга жавоб топишга уриниб кўрди. Унинг Dispossession and displacement of migrant workers: the impact of state terror and economic development on Uyghurs in urban Xinjiang дея ном олган илмий рисоласи яқиндагина Central Asian Survey журналида чоп этилди.
Мустамлакачиликка асосланган маҳрум этиш
Сара Тайненга кўра, Хитой амалда уйғур заминининг мустамлакачиси сифатида ҳаракат қилмоқда. 1940-йиллардан бошлаб давлат томонидан ташкил этилган ханларни кўчириб келиш Буюк Британия томонидан Шимолий Америка ва Автсралияни мустамлакалаштиришига ўхшаб кетади. Ушбу ҳудуддаги ханлар сони 200 мингдан 9 миллионгача ўсди. Ханлар ва хитой маданияти давлат аппарати ва таълим тизимида устунлик қила бошлади. Ваниҳоят, ҳудуднинг табиий ресурслари (ер, нефть, газ, нефрит ва бошқалар) туркий элатга мансуб бўлган аҳолидан олиб қўйилмоқда ва фақат хитой компаниялари томонидан ўзлаштирилиб, эксплуатация қилинмоқда. Шинжон-Уйғур автоном районига кўчиб келиш йўли билан мустамлакалаштиришда ҳарбийлаштирилган деҳқон хўжаликлари (бинтуань) авангард ролини ўйнаб келмоқда. Уларда, расмий маълумотларга кўра, 2,6 миллион ханликлар меҳнат билан шуғулланади. Айнан хитойликларнинг оммавий иммиграцияси 2009 йилда мухториятда содир бўлган оммавий тартибсизликларнинг асосий сабаби бўлиб қолганига Сара Тайненнинг ишончи комил.
Сара Тайнен ўзининг илмий рисоласида мустамлакачиликнинг кўчиш (displacement) ва маҳрум этиш (dispossession) каби икки амалиётига мурожаат қилади. Биринчисида у одамларни одатланиб қолган ижтимоий алоқалардан маҳрум этувчи мажбурий кўчиришни назарда тутади. Бу нафақат жисмларнинг маконда ҳаракатланиб қўчишини англатади: уйғурча номларни хариталардан ўчирилишини, тилни эса – шаҳарлардан йўқ қилинишини ҳам эътиборга олиш керак бўлади. Яъни, уйғурларнинг қайта тарбиялаш лагерларига йўналтириш – айсбергнинг сув юзасида қалқиб турган бир чўққиси, холос.
Маҳрум этиш (dispossession) – янада комплексроқ бўлган ҳолат, дея таъкидлайди географ: мазлум гуруҳни ердан ҳамда бошқа тирикчилик воситаларидан маҳрум этувчи кўплаб қоидалар, мафкуралар ва амалиётларнинг мажмуаси. Мусодара қилиш, иқтисодий эксплуатация, “онгни ювиш” – буларнинг ҳаммаси мустамлакачи давлат ҳокимиятини мустаҳкамлашнинг воситалари сифатида намоён бўлади. Карл Маркс ушбу жараённинг XVI-XIX аср капиталистик Англиясига нисбатан таърифини келтиради, унда деҳқонлар ўзлари эгаллаб турган ерларидан ҳайдалган ёки ҳаққи-ҳуқуқи йўқ ишчи сифатида шаҳарларга ва ёки батрак сифатида мустамлакаларга жўнатилган, бироқ социалистик Хитойда ҳам, дея ёзади Тайнен айнан шу каби механизмлар ишламоқда. Маҳрум этиш (dispossession), шунингдек, фуқароларнинг алоҳида гуруҳларини шубҳали ва хавфли гуруҳлар сифатида (масалан, уйғурларни) ирқий камситиш негизига асосланиб ажратилишини кўзда тутади. Шинжон-Уйғур автоном райони тарихида хусусуий мулкдан маҳрум этиш ҳудуднинг милитаризацияси (бинтуань) ва урбанизация йўли билан амалга оширилиб келинган, ҳозир эса уйғурларни қишлоқ жойларидан шаҳар ҳудудларига кўчириш йўли билан амалга оширилмоқда. Қишлоқлик мигрантларнинг Шинжон-Уйғур автоном райони шаҳарларидаги тажрибаси, одатий зўравонлик тажрибаси кўзга яққол ташланиб турадиган ва киши руҳиятини ларзага соладиган лагерлар зўравонлиги ортида турадиган сиёсий ва иқтисодий мантиқни яхшироқ тушунишга ёрдам беради, дея таъкидлайди Тайнен.
Эркинлик нафаси
Тадқиқотчи аёл ҳаммаси бўлиб 24 ой умрини Урумчида ўтказди (2014-2017 йиллар) ва биринчи навбатда қишлоқлардан кўчиб келган мигрант аёллар билан мулоқотда бўлди. Шу давр мобайнида у юзтага яқин интервьюлар олишга эришди. Унинг суҳбатдошлари учун шаҳарга кўчиб келиш бутун дунёдаги миллионлаб аёллар учун бўлгани каби биринчи навбатда таҳқиромуз чекловлардан, ҳақоратомуз назарлардан ҳамда хира қариндошлардан қутқарувчи эркинликни англатади: “Мен шим кийиб юришни ёқтираман, бу ерда мени ҳеч ким менга буни тақиқламайди”; “Мен туғилиб ўсган шаҳарда истаган жойимга бора олмас эдим, дарров гап-сўз бўлиб кетишим мумкин эди”. Эркаклар ҳам яқинлари ва қариндошларининг назоратидан эркин бўлиб қолиши, алоқаларнинг анонимлиги кам бўлмаган даражада қувонтирмоқда.
Бироқ Шинжон-Уйғур автоном райони спецификаси шунда намоён бўладики, уйғурлар Урумчига диндан эркин бўлиш учун эмас, балки аксинча, ўзларининг диний эътиқодлари ва амалиётларини эркин намоён этиш учун келадилар. Қишлоқ жойларида уйғурларнинг рўмол ўраб юришлари, масжидга қатнашлари, Рамазон ойида рўза тутишлари устидан қаттиқроқ назорат қилишади. “Урумчига илк бор келганимда, ҳайратдан лол қолганман. Бу ерда барча имкониятлар мавжуд, эркинликлар ҳам анча кўпроқ. Катта шаҳарда сенинг ортингдан кузатиб юриш ҳамда нималар қилаётганинг, қандай либосларни кийганинг устидан назорат қилиш қийинроқ кечади. Мен бу ерда бемалол рўмолимни ўраб, қора рангли либосимни кийиб юра оламан (Айгул, Урумчига 13 йил олдин келган)”.
Бошқа информантлар ўзлари ўсиб-улғайган шаҳар ва қишлоқларидаги қудратли кузатув тизимлари тўғрисида очиқ-ойдин гапириб берганлар. У жойларда нафақат диний хулқ-атвор устидан назорат ўрнатилган: “Ҳаммаёқда полиция ва блокпостлар, одамлар ҳибсга олинишидан қўрқиб, кўчага чиқишга ҳам қўрқиб қолишган”; “Менинг қадрдон шаҳримда ҳамма Урумчига кетишни орзу қиладилар, қариндошларим эса сиёсий “вазият” яхши томонга ўзгармагунича [уйғурларнинг таъқиб этилишига ишора], менинг у ерга қайтмаслигимни ялиниб сўрашади”. Уйғурларнинг қишлоқ ва шаҳарлардаги кундалик нормал ҳаётини тазйиқ остига ола туриб, давлат уларнинг ерларида ўз назоратини кучайтириб бормоқда, дея ёзади Тайнен.
Шу билан бирга, қишлоқ мигрантларининг шикоятларида бир-бирига зид келувчи фикрлар мавжуд. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам жамоасининг (қаерга кетяпсан, нима кийдинг, ким билан учрашасан) ҳамда рўмол ўраб, ёпиқ либосларни кийиб юриш, масжидга бориш каби имкониятлардан фойдаланиш учун давлатнинг босимидан қутилишни истайдилар. Информантларнинг кўпчилиги тадқиқотчи аёлга ўз ота-оналаридан ҳам, давлатдан ҳам шикоят қилишар ҳамда ҳар қандай инстанциянинг назоратидан қутилишни исташар эди.
Шунингдек, иқтисодий зўравонлик ҳам миграциянинг ривожланиши учун яна бир қудратли омил бўлиб қолди. Ҳайрон қоладиган ери шундаки, уйғурлар учун “иқтисодий тараққиёт” ибораси гўё эфемизм каби, яъни хитой давлати ҳаракатларининг юмшоқроқ қилиб аталадиган шаклига айланиб қолган.
Уйғурлар ҳукуматни тўғридан-тўғри айблашдан хавфсираган ҳолда ҳамма айбни “иқтисодий тараққиётга” ағдаришга ўрганиб қолдилар. Олима аёлнинг “Иқтисодий тараққиётларнинг қайси бири сизнинг туғилиб-ўсган шаҳрингизни таъсир кўрсатган?” деган саволига бир хил жавоб такрорланади: ҳаёт бадтар оғирлашиб кетди. У объектив манзараларни акс эттирмай (статистика маълумотига кўра, сўнгги 10 йил давомида Шинжон-Уйғур автоном райони иқтисодиёти фақат ўсиб келган), кўпроқ уйғурларнинг позицияларини намоён этади: улар учун ҳаёт қимматлашиб кетди, пул ишлаб топиш имконияти эса тобора йўқолиб бормоқда. Ишчи ўринларини ханлар эгаллаяпти. Расмийлар сунъий тарзда ғалла ва сабзавотларнинг нархини жиловлаган ҳолда, фойданинг бир қисмини ўзлаштириб олмоқда. “Иқтисодий тараққиёт илгари туғилиб-ўсган шаҳримга ёрдам берган, аммо ҳозир бунинг тескариси бўляпти. Барча бозорлар коммендантлик соати туфайли кечқурун соат бешда ёпилмоқда. Барча бюджет ташкилоти ходимлари учун ҳафтасига беш марта йиғилишлар ўтказилиши мажбурий бўлиб қолган, одамлар ишлаш ўрнига кўп вақтни сиёсий оқартув ишларига сарфлашга мажбур бўлмоқдалар. Бу эса иқтисодиётни вайрон этмоқда. Шунинг учун ҳам ҳамма Урумчига ишлагани кетишни истаб қолган”, — дейди информант аёл.
Қишлоқ жойларидаги янги иқтисодий лойиҳаларнинг экологик вазиятга қандай зарар етказиши ҳақида ҳам кўп гаплар гапириляпти. Улар тўлиқ амалга оширилмаяпти, негаки бу каби лойиҳалардан фақат “откатлар” (яъни пора) олиш ва пудратлар ёрдамида пул ишлаб олиш учун фойдаланишмоқда. Яъни, давлат иқтисодий сиёсати полиция назорати ва кузатувлар билан бир қаторда туғилиб ўсган жойларидан сиқиб чиқирашга ва катта шаҳрга ҳайдашга қаратилган. Олима этник дискриминация ҳамда иқтисодий мусодара биргаликда ҳаракат қилмоқда, дея ишончи комил. Ушбу таҳликалар нечоғлиқ ҳақиқийлигидан қатъий назар, уйғурлар онгида умидсизлик ва ўз юртида бегоналашиб бораётгани ҳисси мустаҳкам ўрнашиб бормоқда. Уларнинг ҳаммалари энди “амал йўқ” -бошқа чора йўқ, ўз ҳаётингга ўзинг хўжайин бўла олмай қолдинг, омон қолишнинг ягона йўли – катта шаҳарга кўчиб кетиш бўлиб қолди, дейишар эди.
Шаҳардаги ҳуқуқсизлик
Бироқ мигрант уйғурлар учун ҳаёт катта шаҳарда янада ҳимоясиз, уларнинг эркинлиги эса янада мўрт бўлиб қолди. 2017 йилда яқинда (2012 йилдан бошлаб) кўчиб келганларни Урумчини тарк этишга мажбур қилдилар. Полициячилар ва маҳалла қўмиталари вакиллари (шэцюй) эшикма-эшик юриб, одамларнинг рўйхатдан ўтган-ўтмаганларни текшириб юришибди. Ундан кейин эса уларга ҳарбий полиция ходимлари қўшилмоқда.
Шаҳарда қолишга таваккал қилган уйғурларни қидириб топиб, ҳибсга олишмоқда. Расмийлар ушбу кўчириб чиқариш ишлари қишлоқ жойларида уйғурларни террорчи ёки жиноятчи эканлигини текшириш осонроқ кечиши билан изоҳлашади.
Кейин бўлса, қоидалар янада кучайтирила бошланди. Уйғурларга 2017 йил апрель ойидан бошлаб ўзларининг дўконларида яшаш мумкин бўлмай қолди. Май ойида кўплаб дўконлар ва пештахталарни бузиб ташладилар. Июль ойида эса нафақат яқинда мигрант бўлганларни, балки ҳамма уйғурларни туғилиб ўсган қишлоқларига қайтара бошладилар. Июлда уйғурларнинг рўйхатдан ўтганига ҳам қарамай Урумчининг жанубий қисмида ижарага уй олишни тақиқлаб қўйдилар. Шаҳарда фақат ўз уйларига эга бўлган уйғурларнинг қолишига рухсат берилди. Ўшанда прописка бўйича чекловларнинг асл яширин мақсади одамларни Шинжон-Уйғур автоном районининг жанубий ҳудудларига кўчириш ва келгусида аҳолининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдорини лагерларда “ўқитиш” жараёнидан ўтказиш бўйича квотани бажариш эканлигини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаган эди, дея ёзади Сара Тайнен.
Шундан кейин тадқиқотчи аёл мажбурий кўчиришдаги муҳим бўлган хусусиятига эътибор қаратиб қолди – бу чора барча уйғурларга нисбатан бирдек қўлланмади, балки биринчи навбатда камбағаллар ва ишсизлгарга нисбатан қаратилди. Хитой мулозимларининг расмий позицияси – лагерларга биринчи навбатда диний экстремизмда гумонланаётганлар жўнатилади. Аммо аслида асосий муаммо – уйғур халқининг иқтисодий инқирозида ҳамда давлат бу муаммони мажбурий кўчириб чиқариш ва лагерларда қайта тарбиялаш йўли билан ҳал қилишга уринишида бўлиб қолмоқда.
Ва бу мажбурий кўчиришлар жуда тезлик билан амалга оширилган (гарчи сталин депортациялари каби тезкорлик билан бўлмаса ҳам). Бир куни май ойининг бошланишида Тайнен ўз суҳбатдошларининг дўконлари жойлашган кўчага келиб, у ерда мебель ортилган юк машинасини кўриб қолади. Унга рюкзакларини илиб олган ўнта бола чиқиб ўтиришган экан. Кўчада жойлашган ҳар бир дўкончанинг эшиги устига Х ҳарфи шаклидаги белги ёпиштириб қўйилган экан. Ресторан эгалари ичкарида йиғиштириш ишларини ҳам бажаришга улгуришмаган экан. Ҳатто яқинда қуриб битказилган полиция участкаси биносини ҳам муҳрлаб қўйишибди. Бутун квартал, полиция идорасининг биноси билан бузиладиган бўлиб қолибди. Капитализм нуқтаи назаридан олиб қараганда, даромад келтирадиган бизнес субъектлари жойлашган кўчаларини бузиш иқтисодий жиҳатдан самарасиз саналади, аммо бу ерда давлат назорати манфаатлари муҳимроқ бўлиб чиқди, (янги бинолар қурилиши баҳонасида) уй ва дўконларнинг бузилиши, пропискадан маҳрум қилиш ҳамда экстремизмга қарши кураш баҳонасида маҳаллий уйғурларнинг мажбуран кўчириб юборилиши мустамлакачиликнинг эгилувчан механизмларидан бири сифатида намоён бўлмоқда. Мажбуран кўчириш машинаси икки “нишонни” мўлжалга олган: агар шаҳарликнинг миллати уйғур бўлса ва у ижарага уй олиб яшаётган бўлса. Бошқача ибораларни қўллайдиган бўлсак, расмийларнинг ушбу чораси Урумчи аҳолисининг энг қашшоқ, ҳимоясиз қолиб, доимий иш излаб юрган энг заиф қатламига қаратилган.
Тайненнинг таъкидлашича, этник дискриминацияга асосланган режим миллий ва ижтимоий хавфсизлик мафкураси ёрдамида лагерлар ва турмаларда ҳибсда сақлашни оқлайди ва меъёрда деб ҳисоблаб, яшаш жойидан сургун қилишни ва махсус муассасага қамаб қўйишни одатий ва очиқ-ойдин ҳолат сифатида тақдим этади. Умуман олганда, фуқаролар терроризмга қарши курашаётган ҳамда ҳудудларнинг “иқтисодий тараққиёти” йўлида изчиллик билан иш олиб бораётган ҳукуматдан миннатдор бўлишлари керак. Олимага кўра, аслида мустамлакачи бўлган Хитой режими бир вақтнинг ўзида ҳам қишлоқ жойларида уйғурларни Урумчига миграция қилишга мажбурламоқда ҳамда катта шаҳарларда ҳам иш олиб бормоқда – киндик қони тўкилган ерларидан айрилган уйғурлар билан манипуляция қилиш осонроқ кечади.
Артём Космарский
-
16 Сентябрь16.09ФотоШҲТ. ТашрифларШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар
-
14 Июль14.07Савдо, маданият, хавфсизликТошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро конференцияда олий мартабали меҳмонлар иштирок этадилар
-
03 Июнь03.06«Тергов ишлари тахминларга асосланган ҳолда нохолис олиб борилмоқда»Адвокат Сергей Майоров билан блогер Миразиз Базаров ишига доир суҳбат
-
10 Август10.08ФотоСуусамир водийсининг ҳаётбахш ичимлигиҚимиз тайёрлашнинг қўҳна сирини кимлар асраётгани ҳамда олис яйловга бишкекнинг нега керак бўлиб қолгани ҳақида
-
31 Июль31.07«Яна бир ҳафта ўтиб кетганида, тирик чиқмаган бўлардим»Ўзбекистонда беморлар касалхоналардан, тиббиёт ходимлари эса карантиннинг бекор қилинишидан қўрқишларининг сабаблари ҳақида
-
27 Июль27.07«Асқаровнинг ўлимидан кўпгина жиноятчилар манфаатдор эдилар»«Фарғона» АА Бош директори Даниил Кислов мурожаати