Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 18 миллион сўмдан пул тўланади

eurasiatoday.ru сайти фотосурати

Ўзбекистонда 9 майда нишонланадиган Хотира ва қадрлаш кунига қадар республика ҳукумати ҳар бир Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига 18 миллион сўмдан (1585 доллар) тўлайди. Бу ҳақда ЎзА сайтида эълон қилинган мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев қарорида сўз юритилади.

Ҳужжатда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар раҳбарларига Мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофоти тантанали равишда топширилишини таъминлаш» тўғрисида топшириқ берилган.

Ўтган йили Ўзбекистон ҳукумати фахрийларга 15 миллион сўмдан (2022 йил курси бўйича 1339 доллар) ажратганди. Ўша пайтда мамлакатда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган. 2023 йил учун маълумотлар топилмади.

Аввалроқ Марказий Осиё республикалари ҳукуматлари Иккинчи жаҳон уруши фахрийларини рағбатлантириши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров фахрийларга 100 минг сўмдан (1142 доллар) тўлашни буюрди. Ўтган йили сўмдаги тўлов бир хил бўлиб, доллар билан ҳисобланганда 2022 йил курсида 1209 долларни ташкил қилган.

Қайд этилишича, жорий йил апрель ойига кўра Қирғизистонда 68 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади.

Қозоғистонда 9 майга қадар ҳар бир фахрий камида 1,5 миллион тенгедан (3366 доллар) олади. Республика меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенованинг таъкидлашича, айрим ҳудудларда тўловлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан кўпроқ бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш ҳолат 2022 йили ҳам кузатилган, бунда миқдор минтақага қараб ўзгарган. Масалан, Остона ва Олмаота шаҳарларида 1 миллион тенгени (2022 йил курсида 2229 доллар), Ақтўбеда 2 миллионни (2022 йил курсида 4459 доллар) ташкил қилган.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 237 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади.

Тожикистонда 9 майга қадар тўловлар миқдори ҳам минтақага қараб фарқ қилади. Маълум қилинишича, жорий йилда Сўғд вилоятидаги уруш фахрийлари, шунингдек боқувчиси Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган турмушдаги инсонлар етти минг сомонийдан (645 доллар) олади. Яна тўрт минг сомоний (368 доллар) фронт ишчиларига ажратилади. Ўтган йили худди шу вилоятда фахрийларга тўланадиган ҳақ олти минг сомонийни (2022 йил курси бўйича 480 доллар) ташкил қилганди.

2023 йил май ойи бошида Тожикистон уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши маълумотларига кўра, мамлакатда 37 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолган.

Туркманистон 2023 йилги тўловларни ҳали эълон қилмаган. Бироқ, ўтган йили мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов номидан фахрийлар ва урушда ҳалок бўлган бир аскар бевасига 200 манатдан (давлат курси бўйича 57 доллар ва қора бозор курси бўйича 10 доллардан) пул мукофоти берилиши маълум бўлганди.

Шу билан бирга, республикада қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилаётгани маълум эмас. Айтганча, 2018 йилдан бери Туркманистонда 9 май дам олиш куни ҳисобланмайди.

ℹ️ Ўзбекистонда 9 май Хотира ва қадрлаш куни, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида эса Ғалаба куни сифатида нишонланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ