16 сентябрь куни пойтахтдаги Корея маданияти ва санъати саройида «Чхусок-2023» ранг-барангли фестиваль бўлиб ўтди ва у бир неча минг иштирокчи ва томошабинни ўзида жамлади.
Чхусок — сўзма-сўз таржимада «куз оқшоми»ни англатиб, шоли йиғим-теримига тўғри келадиган анъанавий корейс ҳосил байрами фестивалидир. Шунинг учун у тўкинлик ва фаровонлик байрами ҳисобланади. Жанубий Кореяда бу, биринчи навбатда, оилавий байрамдир. Мамлакатнинг турли бурчакларидан келган яқин қариндошлар бир дастурхон атрофида йиғилишади. Ҳар бир инсон анъанавий миллий либослар саналмиш ханбон кийиши — аждодларни хотирлаш маросимини ўтказиши, бирга овқатланиши, дастурхон атрофида суҳбатлар қуриши, қўшиқ айтиши ва давраларда рақсга тушиши лозим. Ўзбекистонда корейслар Чхусок байрамини миллий байрам ва муҳим ижтимоий воқеа сифатида нишонлайдилар.
Кўп миллатли Ўзбекистон маданияти, иқтисодиёти, илм-фан ва ижтимоий ҳаётида корейсларнинг йирик диаспораси муҳим ўрин тутади.
1937-1938 йиллари СССР ҳукумати япон жосусларининг кириб келишидан қўрқиб, 170 мингдан ортиқ корейсларни Узоқ Шарқдан Ўрта Осиёга мажбуран депортация қилган. Ўзбекистонга 74 мингга яқин корейслар депортация қилинган, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари, Фарғона водийси ва Қорақалпоғистоннинг қишлоқ жойларига жойлаштирилган. Энг қийин шароитларда улар шоли этиштириш учун илгари фойдаланилмаган, сув-ботқоқ ерларни ўзлаштиришлари керак эди. Урушдан кейинги йилларда корейслар мустақил равишда Қозоғистондан шоли ва сабзавотчилик учун қулайроқ бўлган жанубий ерларга кўчиб ўтадилар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 200 мингдан ортиқ корейслар истиқомат қилади. Бутун мамлакат бўйлаб корейс маданият марказлари тармоғи мавжуд бўлиб, у ерда исталган киши корейс тилини ўрганиши мумкин, ҳатто ўзи корейс бўлмаса ҳам. Замонавий корейс поп маданияти турли миллат ўсмирларини ўзига жалб қилади. Кекса авлод корейс диаспорасининг таниқли вакилларининг номларини ҳурмат қилади.
«Қутб юлдузи» колхози директори, икки карра Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ким Пен Хва, авангард рассом Николай Шин, бокс бўйича жаҳон кубоги совриндори Валерий Шин, фотограф Виктор Ан, собиқ (1990 йиллари) Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Виктор Чжен, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси собиқ бош директори Валерий Тян, Олий Мажлиснинг амалдаги сенатори ва Ўзбекистон мактабгача таълим собиқ вазири Агриппина Шин ва бошқалар шулар жумласидандир.
«Чхусок-2023» фестивалининг очилишида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг миллий ханбокка бурканган ҳолда фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларини қутлаб, барчага корейс, ўзбек ва рус тилларида эзгу-тилаклар билдирди.
«Корё», «Асадал», «Мисо», «Моранбон», «Эдельвейс» рақс ансамбллари, ANYON KIDS болалар студияси, шунингдек, XL Mon Star, Vertigo mix, X-Ray ёшлар К-рор гуруҳлари концерт дастурларини намойиш этишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Галина Шин, республика ва халқаро танловлар лауреатлари Магдалена Ким, Виктория Тен, Ирина Нам, Ясмина Омар-Мун, Владислав Тенлар томонидан куй-қўшиқлар янгради. Мусиқий дастур анъанавий давра рақси билан якунланди, унда санъаткорлар билан бирга томошабинларнинг аксарияти иштирок этишди.
«Чхусок-2023» фестивалига ташриф буюрувчиларга суратлар кўргазмаси, ханбок билан жиҳозланган фото зона, ҳунармандчилик ярмаркаси, корейс таомлари корти ва анъанавий корейс таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари тақдим этилди. Сўнггиси «Фарғона» мухбирни ҳайратда қолдирди.
Ўзбекистон аҳолиси корейс ошхонаси билан болаликдан таниш. Аччиқ карам салатини — кимчи (кимчхи), буғда пиширилган пирог — пегодя (пигодя, пянсе, ванманду), сирка ва аччиқ қалампир билан маринадланган хом балиқ ва гўштни ҳамма яхши кўради ёки ҳеч бўлмаганда соя соус ива япқа ламшадан тайёрланган совуқ шўрва – куксу таътиб кўрган. Аммо маълум бўлишича, корейсларнинг ўзлари томонидан осон тайёрланадиган ва яхши кўрадиган анъанавий таомлар ҳали ҳам кўп экан. Мисол учун – хотток, (уни ход-дог билан аралаштириб юбормаслик керак): ширин қиймали ёғда қовурилган гуруч унидан пирог. Ёки тальгон — шакар ва сода аралашмасини иситиш орқали тайёрланган хонабоп «карамель». Ёки пхаджон — кўк пиёзга пиширилган аччиқ аладьи.
Кечқурун Корея маданияти ва санъати саройида Маргарита Хоннинг корейс рақси тарихи ва К-рор мусиқасининг замонавий йўналишларининг ижодий синтези бўлган «Келажакка қайтиш» мусиқий асари премьераси бўлиб ўтди.