13 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари иштирокида байрам сайли бўлиб ўтди.
-
Ўзбекистон Қуролли кучларининг турли бўлинма вакиллари. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»

Намойиш соат 10:00 да Анҳор канали бўйида жойлашган «Туркистон» санъат саройидан бошланиб, марказий кўчалар – Алишер Навоий, Шараф Рашидов ва Ислом Каримов шоҳ кўчалари орқали ўтди. Қуролли кучларнинг турли бўлинмалари вакиллари байроқлар остида ва ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида Олий Мажлис биносидан унча узоқ бўлмаган «Халқлар дўстлиги» майдонига қадар 3400 метр узунликдаги байрамона маршрутни босиб ўтди.
-
Ўзбекистон Қуролли кучларининг турли бўлинма вакиллари. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»
-
Ўзбекистон Қуролли кучларининг турли бўлинма вакиллари. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»
-
Ўзбекистон Қуролли кучларининг турли бўлинма вакиллари. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»
-
Ўзбекистон Қуролли кучларининг турли бўлинма вакиллари. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»
Бу ранг-баранг тадбир, ўз навбатида анъанавий маънодаги ҳарбий парад эмас эди. Унда давлат раҳбарлари ва хорижий давлатлардан таклиф этилган меҳмонлар қатнашмади. Бундай ҳарбий парадлар Тошкентда умуман ўтказилмаган. Мамлакатнинг мудофаа доктринаси ҳарбий қуролларни намойиш қилишни талаб қилмайди, гарчи ўтган йил глобал ҳарбий қудрат индексида (Global Firepower Index 2021) Ўзбекистон қуролли кучлари дунёдаги 140 ўриндан 51-ўринни эгаллаган бўлса-да. Постсовет ҳудудида Ўзбекистон армияси Россия, Украина ва Беларусдан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.
-
Халқлар дўстлиги майдонидаги ҳарбий техникалар ва экспозицияга ташриф буюрганлар. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ўтган йиллардагидек армия ва халқ ўртасидаги маънавий яқинликни янада ёрқин намоён этди. Халқлар дўстлиги майдонида ҳар хил турдаги ҳарбий техникаларнинг экспозицияси ташкил этилди.
-
Халқлар дўстлиги майдонидаги ҳарбий техникалар ва экспозицияга ташриф буюрганлар. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»
-
Халқлар дўстлиги майдонидаги ҳарбий техникалар ва экспозицияга ташриф буюрганлар. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»
-
Халқлар дўстлиги майдонидаги ҳарбий техникалар ва экспозицияга ташриф буюрганлар. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»
-
Халқлар дўстлиги майдонидаги ҳарбий техникалар ва экспозицияга ташриф буюрганлар. Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»
Бу ерда армия колонналарининг юриши ҳарбий ансамбллар ва машҳур эстрада артистлари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.