Қирғизистон терма жамоасининг собиқ устози, узоқ йиллар «Дордой»ни бошқарган Борис Петрович Подкоритов 78 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Дордой» ФК матбуот хизмати хабар берди.
«Ушбу мотам кунида биз Борис Петровичнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади хабарда.
Борис Подкоритов футболчилик фаолиятини Москванинг «Локомотив» клубида бошлаган ва Мехико шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Совет Иттифоқининг экспериментал терма жамоасига таклиф қилинган. 1970 йили футболчи Қирғизистонга кўчиб ўтади ва у ерда «Алга» жамоасида ўйнайди. Футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик фаолиятини бошлайди. У «Алга2, Жазоирнинг «Оран», Қозоғистоннинг «Қайнар», ва «Жетису» клублари ҳамда Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоаларида ишлаган. Кейин «Дордой»ни бошқарган ва у билан икки марта ОФК президенти кубогини қўлга киритган. 2008-2022 йиллари «Дордой» бош директори лавозимида ишлаган.
Мураббий билан хайрлашув маросими жума куни соат 11:00да Бишкекдаги «Дордой» спорт мажмуаси ҳудудида (Абдраҳмонов кўчаси, 230/2) бўлиб ўтади.



