Ўзбекистон Миграция агентлиги Москвада муҳтож мигрантлар учун вақтинча уй-жой харажатларини қоплайди

Хостелдаги хона. Иллюстратив фотосурат

Россияда уйсиз қолиб кетган ўзбекистонлик мигрантлар хостелларда 30 кунгача бепул турар жой билан таъминланади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (ТММА) РФдаги ваколатхонаси.

Дастур доирасида Россия Федерациясида ишлаш даврида мураккаб молиявий аҳволда, турар жойсиз қолган, тазйиққа учраган, мажбурий меҳнат ёки зўравонлик қурбони бўлган ҳамюртларга моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Миграция агентлигининг Россиядаги Ваколатхонаси Москва ва Москва вилоятидаги 15 тага яқин хостел ва суткалик меҳмонхоналар билан шартнома имзолаган. Ҳозирда Шимоли-ғарбий, Урал, Сибир, Узоқ Шарқ ва Жанубий округларда ҳам шундай хостел ва меҳмонхоналар билан шартнома имзолаш ишлари кетмоқда.

Муракккаб молиявий аҳволда турар жойсиз қолган фуқаро — Миграция агентлигининг Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 уйда («Полянка» метро бекати) жойлашган ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. Вазиятни ўрганган ҳолда унга, 30 кунгача бепул ётоқхонада яшаш имконияти яратилади. Шунингдек, +7 (925) 045-47-44 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.

Агентлик ҳозирда Россия ёки бошқа мамлакатларда бўлган муҳтож ўзбекистонликларга молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятини эслатиб ўтади. Бунга тиббий харажатлар, уй-жой, юридик тўловлар, репатриация ва бошқа харажатлар киради.

Ноябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати Миграция агентлиги таркибида фуқароларга, жумладан, чет элда ишлаётганларга 24/7 шошилинч ёрдам кўрсатадиган ситуацион марказ очиш режаларини эълон қилганди.

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда