Ислом Исмоиловнинг (чапда) бош мураббийликка тайинланиши. Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати фотосурати
Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг собиқ бош мураббийлари Тимур Кападзе ва Самвел Бабаян мос равишда «Навбаҳор» ва «Андижо» клубларини бошқаришади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг собиқ мураббийи Ислом Исмоилов Фарғонанинг «Нефтчи» клубини қабул қилиб олди.
Тимур Кападзе Наманган клубининг бош мураббий лавозимида Шерзод Жўраев ўрнини эгаллади. Таъкидлаш жоиз, Кападзе номзоди Индонезия миллий терма жамоаси ва Қозоғистон клубининг бош мураббийи лавозимларига ҳам кўриб чиқилган эди. У илгари Ўзбекистон Олимпия ва миллий терма жамоаларида, шунингдек, Тошкентнинг «Олимпик» клубида ишлаган ва иккала жамоани ҳам Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионатига олиб чиққан.
Ўзбекистоннинг энг муваффақиятли мураббийларидан бири Самвел Бабаян Максим Шацких ўрнига «Андижон» жамоасига қўшилди. Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятидан ташқари, у билан чемпионликни қўлга киритган «Пахтакор», шунингдек, «Навбаҳор» ва «Локомотив» клубларини ҳам бошқарган. У шунингдек, Хитой ва Латвия клубларида ишлаган. «Андижон» иккинчи Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишда давом этмоқда ва ўз гуруҳидан чиқиш учун 24 декабрь куни Қатарнинг «Ал-Аҳли» жамоасини сафарда мағлуб этиши керак.
Ислом Исмоилов «Нефтчи»да тожикистонлик мураббий Виталий Левченконинг ўрнини эгаллади, Левченко Фарғона клубини 24 йилдан сўнг илк бор чемпионликка олиб чиқди. Исмоилов 33 ёшда, аммо у профессионал клубларга мураббийлик қилиш тажрибасига эга. У «Турон»ни Pro-Лигадан Суперлигага олиб чиқди. Кейин Исмоилов ёшлар билан ишлашга эътибор қаратди. У Ўзбекистон терма жамоаси билан U-17 Осиё кубогини қўлга киритди ва терма жамоани 2018 йилги ФИФА ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида плей-оффга олиб чиқди.



