Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Наманганда қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхонани фош қилди

Ўзбекистон ДХХ матбуот хизмати видеосидан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Наманганда йирик миқёсда қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқараётган корхонани аниқладилар. Тадбиркорлар фақат биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ишлаб чиқариш учун рухсатномага эга бўлишларига қарамай, ноқонуний равишда тўққизта дори воситасини ишлаб чиқаришган, деб хабар беради Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ўзининг Telegram-каналида.

Ноқонуний ишлаб чиқариш корхонаси ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган операция давомида аниқланган. Текширувлар пайтида Билогик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш лицензиясига эга компания дори-дармонлар ишлаб чиқараётгани аниқланган.

Бундан ташқари, дорилар санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда ишлаб чиқарилган. Шунингдек, тадбиркорлар мамлакатда рўйхатдан ўтган маҳсулотлар номларини атайлаб нотўғри ёзишган.

Масалан, «Пиковит» дориси — «Пивовит», «Канефрон» — «Канасерон», «Эспумизан» — «Эспуметик», «Нистатин» — «Неститам» кўринишида ишлаб чиқилган.

Натижада, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан 1,2 миллиард сўм (тахминан 100 минг доллар) қийматидаги тўққиз турдаги дори воситалари БФҚ солинган 138 мингдан ортиқ қути, 1,8 миллиард сўм (деярли 150 минг доллар) қийматидаги прекурсорлар, шунингдек, 3,4 миллиард сўм (283 минг доллар) қийматидаги флаконлар, қопқоқлар ва этикеткалар

мусодара қилинган. Бундан ташқари, 18 миллиард сўм (1,5 миллион доллар) қийматидаги ишлаб чиқариш ускуналари ва тиббий маҳсулотлар учун мўлжалланган махсус идишлар мусодара қилинган.

ДХХ маълумотларига кўра, жами 30 миллиард сўм (2,5 миллион доллар) миқдоридаги товар – моддий бойликлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Тергов натижасида республиканинг турли ҳудудларига, хусусан, Фарғона водийси ва Тошкент шаҳарларига қалбаки дорилар етказиб берилгани аниқланди.

Ҳозирда экспертизалар тайинланган ва қалбаки дорилар савдоси бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ