Ўзбекистон Солиқ қўмитаси «шубҳали» бизнес шериклар билан тузилган битимларни жиноят деб атади

kun.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси тадбиркорларни норасмий иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи компаниялар билан ҳамкорлик қилиш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда кўмитанинг Телеграм-каналида сўз юритилган.

Солиқ қўмитаси ишбилармонларга қўмита сайти орқали «шубҳали» компаниялар рўйхатини ўз ичига олган ҳамкорлар ва пудратчиларнинг ишончлилигини мустақил текширишни тавсия қилади. Ҳозирда рўйхат 7522 та субъектни ўз ичига олади ва реестр мунтазам янгиланиб туради.

Солиқчиларнинг хабарига кўра, жорий йилнинг ўзида фаолиятида шубҳали ҳолатлар кузатилган ва нақдлаштириш фаолияти билан шуғулланган 902 та субъект аниқланган.

Шу сабабли, Солиқ қўмитаси алоқаларни ўрнатишда янги ҳамкорлардан молиявий ҳисоботларни сўрашни тавсия қилади. Тегишли ҳужжатларнинг йўқлиги ёки ёлғон маълумотларнинг тақдим этилиши шубҳа уйғотиши керак, чунки виждонли тадбиркорлар ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни яширмайдилар.

Шунингдек, қуйидагилар тавсия этилади:

✅ Корхонанинг Солиқ қўмитаси веб-сайти реестрида мавжудлигини текшириш;

✅ Корхонанинг кўрсатилган манзилда ростдан мавжудлигини, шу жумладан, унинг офиси ва омборхоналари борлигини текшириш;

✅ Бўлажак ҳамкорнинг ижтимоий тармоқлардаги мавжудлиги, компания шарҳлари, рейтинглари ва Интернетда очиқ бўлган бошқа маълумотларни кўриб чиқиш орқали таҳлил қилиш.

Агар контрагентда норасмий иқтисодий фаолият юритганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқ органлари айрим операцияларни эътиборга олмасликка ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини ўзгартиришга ҳақли эканидан огоҳлантиради.

Бундай субъектлар билан ҳамкорлик қилиш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралиши мумкин.

ℹ️ Республика Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўз даромадларини яширган жисмоний шахслар ва уй хўжаликлари фаолиятини ҳисобга олган ҳолда кузатилмайдиган Ўзбекистон иқтисодиёти 265,5 триллион сўмга (21,2 миллиард доллар) етган, бу эса мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 32,9 фоизини ташкил этади.