Мутахассислар бўлиши мумкин ядровий Армагеддон хавфини ўта юқори баҳолашмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Остонада бўлиб ўтган Дунёвий ва анъанавий динларнинг VIII қурултойида айтиб ўтди, деб хабар беради Оқўрда.
«Дунёнинг турли бурчакларида олиб борилаётган гибрид урушлар аниқ фронт чизиғига эга эмас, аммо улар сезиларли даражада инсонлар қурбон бўлишига олиб келади, кўплаб қочқинлар оқимини қўзғатади ва глобал иқтисодиётга катта зарар етказади. Ядро можароси хавфи катта ташвиш уйғотмоқда, экспертлар бундай Армагеддон эҳтимолини сўнгги ўн йилликлардаги энг юқори дея баҳолашмоқда. Афсуски, ташаббускорлик ва сиёсат ўрнига дунёда қарама-қаршилик тафаккури кучайиб бормоқда, геосиёсий тафовутлар кенгаймоқда, ижтимоий кескинлик кучаймоқда», — деди президент.
У бу вазиятда дипломатия ва мулоқотнинг ўрни, шунингдек, «ўзаро бегоналашувни енгиш ва халқаро майдонда ишончни мустаҳкамлаш» зарурлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Тўқаев диний етакчиларга, уларнинг «дунёни хаос домига тушиб кетишини тўхтатиш, кўплаб сиёсатчиларга соғлом фикр, хайрихоҳлик ва маънавий масъулиятни эслатиб туриш»га оид саъй-ҳаракатларига умид билдиришини қайд этди.
Қозоғистон президенти аввал ҳам ядровий қуролсизланиш аҳамияти ҳақида бир неча бор гапирган. Ўтган йил баҳорида халқаро экспертларга таяниб, Тўқаев ядро каллакларини қўллаш хавфи ортиб бораётганини ва бу «нотўғри ҳисоб-китоб, авария ёки вазиятни тангликка олиб келиш натижасида юзага келиши мумкинлигини, ҳатто битта тортлашнинг ўзи ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини» таъкидлаган эди.