Темурийлар сулоласи акс эттирилган миниатюра Ислом цивилизацияси марказини безайди

Миниатюра. cisc.uz сайти фотосурати

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази музейида Темурийлар сулоласи ҳукмдорлари акс эттирилган ноёб миниатюранинг катталаштирилган нусхаси тақдим этилади. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар берди.

Миниатюра XVI аср ўрталарида, Ҳиндистонда сарой устахонаси (китобхона) фаол ривожланган даврда подишоҳ саройи рассоми Ҳумоюн Мир Саййид Али Термизий томонидан яратилган. Ўша даврда рассомлар нафақат адабий асарларни иллюстрация қилишган, балки сулола аждодлари ва авлодларини бир композицияда бирлаштирган оилавий портрет саҳналарини ҳам яратганлар.

Миниатюрада темурийлар сулоласининг бир қанча ҳукмдорлари ва уларнинг ворислари: Ҳумоюн, Акбаршоҳ, Жаҳонгир ва Шоҳ Жаҳон, шунингдек, шаҳзодалар Султон Парвиз ва Хусрав тасвирланган. Шунингдек, яқин атрофда сулоланинг аввалги вакиллари – Бобур Мирзо, Умар Шайх Мирзо, Султон Абу Саид Мирзо, Султон Муҳаммад Мирзо ва Мироншоҳ ҳам бор.

Рассом олтин осмон фонида, ям-яшил дарахтлар ва қушлар орасида, сарой аъёнлари ва хизматкорлар қуршовида зиёфат манзарасини тасвирлаган. Бу миниатюранинг ўзига хослиги шундаки, саҳнадаги ҳар бир шахсисми ёнида ёзиб қўшилгани асарнинг ҳужжатлик қийматини янада оширади.

Асл композициянинг бир қисми хорижда, жумладан, Британия музейида сақланади, бироқ Тошкент экспозицияси тўлиқ реконструкциядан иборат бўлиб, тахминан юз марта — бир неча квадрат метргача катталаштирилган. Санъатшунос олим Беҳзод Ҳожиметов раҳбарлигида қирқ нафарга яқин устани ўз ичига олган бир гуруҳ рассомлар асарнинг ташқи кўринишини, йўқолган унсурларини қайта тикладилар. Бундан ташқари ундаги Бойсунғур Мирзо ва Шоҳруҳ Мирзо тасвирлари асосида муляжлари ҳам тайёрланмоқда.

ℹ️ Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан маърифий исломни эзгулик, тинчлик ва бағрикенглик дини сифатида тарғиб этиш ғояси доирасида амалга оширилаётган лойиҳадир. Марказ биносида музей жойлашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ