Қирғизистонда барча манзил-колониялар тугатилади

Аяз Баетов. aki.kg сайти фотосурати

Қирғизистонда мавжуд барча манзил-колониялар тарқатиб юборилади. Бу ҳақда 19 август куни бўлиб ўтган брифингда Адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди, дея хабар беради «Кабар».

Баетовнинг тушунтиришича, ахлоқ тузатиш муассасалари бор — булар қамоқхоналардир, шунингдек, манзил-колониялар бор, бу ерда маҳкумлар келиб, назоратдан ўтадилар.

«Аммо шундай вазият юзага келкиди, одамлар манзил-колонияларга келиб, рўйхатдан ўтишни бас қилишди. Кейин биз пробацияни жорий қилдик, маълум бўлдики, бу икки тизим бир-бирини такрорлайди. Кадрлар ҳам етишмас эди. Энди барча манзил-колониялар тугатилиб, ҳамма пробация тизимига ўтади», — деди Адлия вазирлиги раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, аввалига бешта, кейин эса яна бешта шундай муассаса тугатилади. Тегишли фармонни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 4 август куни имзолаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ