Эъзозхон Каримова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланди

Эъзозхон Каримова. xalqtaliminfo.uz сайти фотосурати

Эъзозхон Каримова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланди. Уни тайинлаш тўғрисидаги фармонни 31 июл куни мамлакат президенти имзолади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Каримова июль ойи ўрталарида Президент администрацияси раҳбарининг таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган Ҳилола Умаровани вазирлик ўрнида эгаллади.

ℹ️ Эъзозхон Каримова 1973 йили Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган. 1990-1996 йиллари Тошкент Давлат университетининг фалсафа факультетида таҳсил олган. Ўқишни тугатгач, у ўрта мактабларда тарих ва ижтимоий фанлардан дарс берган, сўнгра университетларда ишлаган. 2011-2021 йиллари Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат кафедрасини бошқарган.

2003 йили Ўзбекистон Фанлар академияси Иброҳим Мўминов номидаги Фалсафа институтида ижтимоий психология ва социология бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Каримова 2021 йили Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг бўлим мудири, сўнгра шу агентлик директорининг таълим муассасалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. 2023−2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида фаолият юритган. 2024−2025 йиллари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаган.

2025 йил май ойида Эъзозхон Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ректори этиб тайинланган эди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди