Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, фуқароларга жинси ўзгарилишига қараб исм, отасининг исми ва фамилиясини ўзгартиришга рухсат берилди. Тегишли ҳужжат 13 июнь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасига жойлаштирилди, деб ёзади UzNews.uz.
Қайд этилишича, эндиликда шахснинг ўз исми-шарифини ўзгартириши учун тиббиёт муассасаси томонидан беориладиган жинсини ўзгартирганлигига оид тиббий хулоса асос бўлиши мумкин. Жараён ҳали ҳам ФҲДЁ томонидан амалга оширилади.
Нашр ёзишича, авваллари шахсий маълумотларни «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15-моддасида белгиланган меъёрларга мувофиқ тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилган ҳолда ўзгартириш мумкин эди. Масалан, руслаштирилган «-ов» ёки «-ев» фамилияларининг охирги қисмидан халос бўлиш учун. Жумладан, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа шундай йўл тутди. Бир неча йил аввал у расман Қудратхўжаев фамилиясида эди.
Кўрсатилган сабабдан ташқари, рўйхатга бошқа омиллар ҳам қўшилган: суд қарори билан, агар фамилия ёки исм ёқимсиз эшитилса, исми-шарифи миллатига мос келмаса.
Шунингдек, қонуннинг янги таҳририга кўра, шахсий маълумотларни ўзгартиришга қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:
👉 агар турмуш ўртоғи никоҳдан олдинги фамилиясига қайтиш ниятида бўлса (никоҳ пайтида ҳам, ажрашгандан кейин ҳам);
👉 агар оила аъзолари бир хил фамилияга эга бўлишни хоҳласа;
👉 агар ота-оналар фарзандларининг отаси ёки онаси, онанинг никоҳдан олдинги фамилияси, ўгай отаси ёки васийсининг фамилияси билан бир хил фамилияга эга бўлишини хоҳласалар;
👉 16 ёшга тўлган шахснинг отасини белгилашда;
👉 жинсини ўзгартирганда.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тузатишларни шарҳлар экан, Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, Республика Экология вазирининг амалдаги маслаҳатчиси Расул Кушербаев ижтимоий тармоқларда, масалан, Дилшод исмли эркак жинсини ўзгартиргандан сўнг, ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз исмини аёл вариантига – Дилшодага ўзгартириши мумкинлигини ёзади.