Тарифлар оширилгач, Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 10 фоизга камайган

anhor.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда коммунал хизматлар тарифлари ошган 2024 йил май-декабрь ойларида электр энергияси истеъмоли 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 10,6 фоизга камайган. Бундай маълумотларни Республика Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) ўзининг Telegram-каналида эълон қилди.

Ташкилот мутахассисларининг таъкидлашича, ҳисобот даврида шу тариқа 1,3 миллиард кВт/соат тежалган.

Шу билан бирга, ойига 10 минг киловатт-соатдан ортиқ энергия истеъмол қиладиган уй хўжаликлари сони камайган. Агар 2023 йили уларнинг сони 80 мингга яқин бўлган бўлса, тарифлар ошганидан сўнг уларнинг сони 15 мингтага камайган. Шу билан бирга, ойига 200 кВт/соатгача истеъмол қилувчи абонентлар улуши барқарорлигича қолган: мос равишда 71% га нисбатан 72%.

Худди шундай тенденция табиий газ истеъмоли тадқиқотларида ҳам кузатилмоқда. 2023 йили мамлакат аҳолисининг 54 фоизи ойига 500 куб метргача «зангори олов» истеъмол қилган бўлса, бир йилдан сўнг бу кўрсаткич бироз ошган — 58 фоизга.

Шундай қилиб, тарифларнинг ошиши асосий истеъмол ҳажмининг кескин ўзгаришига олиб келмади, дейди ИТИМ таҳлилчилари.

Марказнинг қўшимча қилишича, Тадқиқотда республиканинг барча ҳудудларидан 3,5 мингта уй хўжаликлари иштирок этди. Шунингдек, 3,5 миллион табиий газ ва 8 миллион электр энергияси абонентларининг истеъмол маълумотлари таҳлил қилинган.

ℹ️ Ўзбекистонда энергия тарифлари икки йил кетма-кет ошиб бормоқда. Охирги ўсиш 2025 йил 1 майда рўй берди. Электр энергиясининг асосий нархи учдан бирга ошиб, 1 киловатт/соат учун 600 сўмни (0,046 доллар) ташкил этди. Газ 53,8 фоизга қимматлашди — ҳар бир кубометр учун 1000 сўм (0,077 доллар).

Расмийларга кўра, келаси йилдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар 1 майдан бошлаб ҳар йили инфляция даражасига, лекин 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда оширилади. Гарчи аввали истеъмолчилар учун ресурслар нархини музлатиш ва уни камида уч йил давомида ўзгартирмаслик режалаштирилган бўлса-да.

Бироқ, тарифларнинг бундай оширилиши ҳақида гапираркан, Республика Марказий банки раҳбари Тимур Ишметов коммунал соҳадаги ислоҳотларнинг сўнгги босқичи якунланганини таъкидлади.

«Биз ортиқ маъмурий тартибга солувчи тармоқларда нархлар ошишини кутмаяпмиз ва энди эътиборимизни тўловларни пасайтиришга қарата оламиз», — дея хулоса қилганди МБ раҳбари.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ