Қозоғистонга Марказий Осиё тарихидаги энг кучли суперкомпьютер келтирилди

gov.kz сайти фотосурати

Қозоғистонга Марказий Осиё тарихидаги энг кучли компьютер етиб келди, деб хабар беради республика Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизмати.

Унинг ишлаш қуввати тахминан икки эхафлопсга тенг. Бир эксафлопс унумдорлиги машина сонияда квинтиллион (сондан кейин 18 та нол) операцияларни бажариши мумкинлигини англатади.

«Бу Марказий Осиё минтақаси тарихидаги биринчи суперкомпьютер кластеридир. У энг сўнгги NVIDIA H200 график чипларида қурилган бўлиб, сунъий интеллект ва юқори ҳисобдаги ишлаб чиқаришлар учун мўлжалланган», — дейилади вазирлик хабарида.

Суперкомпьютер Рақамли ривожланиш вазирлигининг янги маълумотлар марказига ўрнатилади. Унга кириш имконияти нейрон тармоқларни ўқитиш учун қувватга муҳтож бўлган стартапларга, фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш учун университетлар, тадқиқот марказлари ва бизнес жараёнларида сунъий интеллектни жорий қилувчи компанияларга берилади.

Расмийларнинг таъкидлашича, суперкомпьютернинг етказиб берилиши Қозоғистонда юқори унумли ҳисоблаш экотизимини ривожлантиришга йўл очган. Вазирлик ушбу етказиб бериш билан Қозоғистон биринчи марта юқори технологияли ускуналарни божсиз ва ҚҚСсиз олиб кириш механизмини қўллаганига ҳам эътибор қаратди.

Вазирлик суперкомпьютер етказиб берувчи номини айтмаган, бироқ Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг Қозоғистонга яқинда ташрифи чоғида Остона шаҳрида Presight (G42) компаниясининг хорижий ваколатхонаси тантанали очилганини эслатди. Шу билан бирга, Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ва ушбу компания ўртасида Қозоғистон Республикасида суперкомпьютерлар кластерини яратиш бўйича келишув имзоланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ