Тожикистонда давлат хизматлари марказлари очилади

asiaplustj.info сайти фотосурати

Душанбеда биринчи Давлат хизматлари маркази очилади, у ерда аҳолига Hukumat.tj (Egov.tj) ягона давлат хизматлари порталидан фойдаланишга ёрдам берилади. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлигига таяниб, «Ховар» ахборот агентлиги хабар берди.

Марказнинг аниқ очилиш саналари маълум қилинмаган. Бундай муассасалар республиканинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам пайдо бўлади, давлат хизматлари рўйхати кенгаяди.

Айни пайтда Hukumat.tj порталида давлат органларининг 56 та расмий сайти мавжуд бўлиб, яна 22 та давлат ташкилотининг веб-ресурслари унга ўтказилиши кутилмоқда. Мазкур платформага республика давлат органларининг барча расмий сайтлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ягона давлат порталини ишлаб чиқиш ўтган йил сентябрида рақамлаштириш лойиҳаси доирасида бошланган эди. Биринчи 10 та сайт ноябрь ойида тайёр бўлган. Портал тақдимоти 7 апрель куни ICT Week доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда турли вазирлик ва идораларнинг 40 дан ортиқ сайтлари, жумладан Душанбе шаҳар мэрияси ва Бош прокуратура сайтлари техник жиҳатдан тайёр бўлгани хабар қилинган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ