Тожикистондаги конда метан портлаши оқибатида саккиз нафар афғон ишчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Khaama Дайкунди провинцияси расмийларига таяниб хабар берган, зеро ҳалок бўлганлар ўша ерлик бўлган.
Фожиали воқеа ҳақида 10 май куни Дайкунди ҳукумати маълум қилган. «Толибон»* ҳаракати назорати остидаги Афғонистон миллий телевидениеси бу ҳақда вилоятдаги Табиий офатларни бошқариш бошқармасига таяниб хабар берган. Портлаш содир бўлган коннинг аниқ жойлашуви ҳақида маълумот берилмаган. Тожикистон оммавий ахборот воситаларида мазкурфожиа ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Бошқарма маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг беш нафари Шаҳристон (Shahristan) туманидан, икки нафари Мирамурдан (Miramur) ва бир нафари Эштерлидан (Ashterly) бўлган. Воқеа содир бўлган пайтда улар конда бўлишган.
👉 Шахтадаги фожиали воқеа қўшни мамлакатларда меҳнат қилаётган афғон меҳнат муҳожирлари дуч келаётган хавф-хатарларни кўрсатиб беради, дея хабар беради Khaama нашри. Оғир иқтисодий вазият ва уйда иш йўқлиги сабабли кўплаб афғонлар Эрон, Покистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларга иш қидиришга мажбур бўлиб, кўпинча хавфли меҳнат шароитларида ишлашга рози бўлишади.
Афғонистонлик мигрантлар кўпинча хавфсизлик масаласи ёмон бўлган кончилик ва қурилиш ишларида ишлайди. Тегишли хавфсизлик чораларининг йўқлиги ва эскирган ускуналар баъзан бахтсиз ҳодисалар ва ишчиларнинг ўлимига олиб келади.
* 12 май ҳолатига кўра, «Толибон» ҳаракати Россияда террорчи сифатида тан олинган ташкилотлар рўйхатида қолмоқда.