Қирғизистонда уруш фахрийларига Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан 100 минг сомдан пул тўланади

economist.kg сайти фотосурати

Қирғизистонда Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Улуғ Ватан уруши фахрийларига 100 минг сомдан (1140 доллар) тўланади. Бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги тегишли фармойиш 28 апрель куни мамлакат президенти Садир Жапаров томонидан имзоланди.

«Қарор 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг жаҳон-тарихий аҳамияти, шунингдек, Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш инобатга олинган ҳолда қабул қилинди», — дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Қуйидагилар мукофотланади:

👉 Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари;

👉 Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари;

👉 Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар ва уларнинг иттифоқчилари томонидан яратилган концлагерлар, геттолар ва бошқа мажбурий қамоқхоналарнинг вояга етмаган асирлари орасидаги шахслар;

👉 1941 йил 8 сентябрдан 1944 йил 27 январгача бўлган даврда Ленинград шаҳрининг корхона, муассаса ва ташкилотларида ишлаган, «Ленинград мудофааси учун» медали, «Блокадали Ленинград аҳолиси» кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар.

2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Қирғизистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг умумий сони 32 нафарни ташкил қилади. Уларни тақдирлаш учун Президент жамғармасидан 3 миллион 232 минг сом (37 минг доллар) ажратилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ