БАА Тошкентни ўзбекистонликлар билан боғлиқ воқеалар сабаб визасиз режим бекор қилиниши хавфидан огоҳлантирди

dubaivisaoffice.com сайти фотосурати

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) расмийлари Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг кучайиб бораётгани икки давлат ўртасидаги визасиз режимга таъсир қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурхонов маълум қилди.

Огоҳлантириш Дубайда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида содир бўлган воқеа юзасидан берилган. Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермаган. Podrobno.uz хабарига кўра, яқинда амирлик туманларидан бирида Ўзбекистон фуқароларидан иборат икки гуруҳ ўртасида муштлашув бўлиб ўтган, натижада бир киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши оғир пичоқ жароҳати билан касалхонага ётқизилган, баъзилари эса комада.

«Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилмоқда», — деди Бурхонов ўзбек дипломатлари ва Дубай жиноят қидирув бошқамаси раҳбарияти ўртасидаги учрашув якунлари бўйича.

ТИВ хориждаги ўзбекистонликларни «ватандошлар шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга» чақирди.

ℹ️ Март ойи охирида БААда раввин Цви Коганни ўғирлаш ва ўлдириш бўйича 3 нафар ўзбекистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинганди, тўртинчи айбланувчи эса бир умрлик қамоқ жазосини олганди. Мазкур ишда гумонланувчилар қўлга олинганидан сўнг, Абу-Даби аэропортига учиб келган ўнлаб Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиниб, сўроқ қилинган, аксариятига мамлакатга киришга рухсат берилмаганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ