Тожикистон ҳукумати озиқ-овқат ва ёқилғи захирасини тўлдиришга қарор қилди

sugdnews.com сайти фотосурати

Тожикистон ҳукумати 2025 йил учун давлат захирасига киритилган, имтиёзли шартларда мамлакатга олиб киришга рухсат берилган товарлар рўйхатини тасдиқлади. Рўйхат ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари турларини ўз ичига олади, деб хабар беради «Азия-Плюс» нашри республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига таяниб.

Ҳужжатда қуйида рўйхат келтирилган:

✔️ озиқ-овқат буғдойи — 100 минг тонна;

✔️ шакар — 30 минг тонна;

✔️ ун — 2 минг тонна;

✔️ гўшт — 2 минг тонна;

✔️ ўсимлик ёғи — 1 минг тонна;

✔️ гуруч — 1 минг тонна;

✔️ товуқ қиймаси — 1 минг тонна;

✔️ дизел ёқилғиси — 100 минг тонна;

✔️ бензин — 100 минг тонна.

Айнан ман шу товарларни шундай ҳажмларда Тожикистонга имтиёзли шартларда олиб кириш мумкин. Низомга кўра, тегишли операциялар божхона тўловларидан тўлиқ озод қилинади ҳамда уларга белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи тўланади.

Республика стратегик захираси учун харидлар мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Давлат моддий резервлари агентлиги томонидан амалга оширилади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди