Раҳмон темир рудасини қайта ишлаш заводи қурилишига старт берди

Эмомали Раҳмонга янги завод лойиҳаси тақдим этилди. president.tj сайти фотосурати

Тожикистонда янги темир рудаси бойитиш заводи —«Тожикистон металлургия комбинати» ЁАЖ барпо этилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Сўғд вилоятининг Бобожон-Ғофуров туманида барпо этиладиган бўлажак корхона пойдеворига илк тош қўйиш билан қурилишни бошлаб берди.

Завод Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг қурилган биринчи бойитиш заводи бўлади. Унинг қурилиши икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқич 2027 йили, иккинчи босқич 2031 йили фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Лойиҳа бўйича зарур инфратузилма – электр тармоқлари, сув таъминоти ва йўл тармоқлари яратилади. Келгусида маҳсулотларни ташишда қулайлик яратиш мақсадида темир йўл линияси ҳам қурилади.

«Заводда йилига 2,5 миллион тонна руда қазиб олиш ва қайта ишлаш режалаштирмоқда, ундан 1,1 миллион тонна товар концентрати олинади. Темир рудасининг кукун таркибидаги ҳажми 62-65 фоизни ташкил этади. Бу конда бошқа тегишли қора ва рангли металлар ҳам ишлаб чиқарилади», — дейилади хабарда.

Корхона икки минг одамни иш билан таъминлайди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди