TEMU 3,55 млн доллар солиқ тўланганидан сўнг Ўзбекистонда фаолият юритиши мумкин

zeit.de сайти фотосурати

Ўзбекистонда фаолият юритиш учун Хитойнинг TEMU маркетплейси 46 миллиард сўм (тахминан 3,55 миллион доллар) солиқ тўлаши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Spot.uz.

Кўрсатилган миқдор дастлабки тахминий баҳо ҳисобланади, якуний кўрсаткич маркетплейс раҳбарияти билан музокаралар якунланганидан сўнг аниқланади. Солиқ қўмитаси ТEМUга солиқларни тўлаш бўйича даъво хатини юборган ва платформа солиқ қарзини қопласа, унинг республикадаги фаолияти қонунийлаштирилади.

Мирзаев солиқларни тўламаслик муаммоси нафақат ТEМU, балки бошқа бир қатор электрон савдо майдончаларига ҳам тааллуқли эканини таъкидлади. У яқинда Ўзбекистон бюджетига 51,2 миллиард сўм (тахминан 4 миллион доллар) миқдорида қўшимча солиқ тўлаган Wildberries маркетплейсини мисол қилиб келтирди, энди унинг бу борада «муаммоси» йўқ.

ℹ️ Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтишга доир халқаро платформалардан талаб қилинадиган электрон тижоратнинг янги қоидаларига амал қилмагани боис жорий йил 20 мартидан мамлакатда ТEМU маркетплейсига кириш чекланди. Белгиланган блокировка санасидан бир неча кун олдин ТEМU республикада юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган, бироқ рўйхатдан ўтишга қадар бўлган давр учун солиқлар тўланмагани сабабли блокировка ўз кучида қолди. Фойдаланувчиларга барча талаблар бажарилмагунча платформага буюртма беришдан тийилиш тавсия қилинди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди