Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Покистон ҳукуматини шаффоф бўлмаган «Ноқонуний яшаётган чет элликларни репатриация қилиш режаси» доирасида афғон фуқароларини, жумладан қочқинлар ва бошпана изловчиларни ўзбошимчалик билан депортация қилишни дарҳол тўхтатишга чақирди.
Режага кўра, Афғонистон фуқаролари Исломобод ва Равалпинди шаҳарларини 31 мартгача тарк этишлари керак. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бундай сиёсат хавф остида қолган афғонларнинг аҳволини янада ёмонлаштиради. Amnesty International Покистон расмийларининг хатти-ҳаракатлари халқаро инсон ҳуқуқлари қонунида кўрсатилган ҳайдамаслик тамойилини бузаётганини таъкидлайди ва депортацияларни зудлик билан тўхтатишга чақиради.
«Покистон ҳукумати афғон қочқинлари ҳуқуқларини поймол қилмоқда, уларга нисбатан маҳфий, мутлоқ шаффоф бўлмаган ва жавобгарликдан ҳоли ўзбошимча қарорларни қўлламоқда. Бу икки шаҳарда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган афғон қочқинлари ва бошпана изловчиларни ҳайдаш бўйича бу бемаъни режа — уларнинг Покистонда ҳаётини тиккалаш бўйича кўп йиллик машаққатли ҳаётини кулга совуришини айтдим», — дейди Изабель Лассе, Amnesty International ташкилотининг Жанубий Осиё бўйича минтақавий директори ўринбосари.
Ташкилотнинг қайд этишича, ҳукумат афғон қочқинлари ва бошпана изловчиларга нисбатан қаттиқ позициясини асослаб бера олмаган. Уларни депортация қилиш талаблари кўпинча Покистон оммавий ахборот воситаларида қочқинларни «хоин», террорчи, гиёҳванд моддалар сотувчиси ва жиноятчи сифатида кўрсатиш билан бирга кечади. Бу эса афғон фуқароларининг дискриминация бўлиши ва уларга нисбатан таъқиблар қўлланишига сабаб бўлмоқда.
ℹ️ 2023 йил сентябридан 2025 йил февралигача Покистон Афғонистонга камида 844,5 минг афғонни депортация қилган. Бу одамлар «Толибон»* томонидан таъқиб қилиниши мумкин ва Афғонистонда иқтисодий инқирозга дуч келишмоқда, дея таъкидлайди Amnesty International. Депортация қилинганлар орасида журналистлар, ҳуқуқ фаоллари, фаол аёллар, санъаткорлар ва собиқ ҳукумат амалдорлари бор, улар ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» радикал ҳаракати репрессияларига учраши мумкин.
Январь ойида Исломобод рўйхатга олинган қочқинлар мамлакатдан чиқариб юборилмаслигига кафолат берганига қарамай, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва депортациялар давом этмоқда. Исломобод Олий суди бундан олдин (PoR) рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси бор афғонларга нисбатан таъқибларни тўхтатишни буюрган эди, бироқ вазият кескинлигича қолмоқда.
👉 Покистондан депортация қилинмоқчи бўлганлар орасида ўз ватанида қамоқ, қийноқ ва ҳатто ўлим жазоси қўлланиши мумкин бўлган 60 нафар афғон фаол аёли бор. Толиблар ҳокимиятни эгаллаб, аёлларни жамоатчилик ишларида қатшашиши ва таълим олишини тақиқлаганидан сўнг, улар Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлишган. Халқаро ташкилотлар ва фаоллар бу аёлларни депортация қилмасликка чақирмоқда, зеро бу улар учун ўлим ёки бир умрлик зулмни англатади. Улар бошқа мамлакатлардан ушбу афғон аёллари учун бошпана ва хавфсиз муҳитда аёллар ҳуқуқлари учун курашини давом эттиришга имконият беришни сўрамоқдалар.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).