Футбол бўйича Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ва сардори ўз ўйида Беларусга ютқазгани учун узр сўради

Гела Шекиладзе ва Парвиз Умарбоев. ТФФ матбуот хизмати фотосурати

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи, грузиялик мутахассис Гела Шекиладзе ва жамоа сардори Парвиз Умарбоев яқинда Душанбеда Беларусдан 0:5 ҳисобида учралган мағлубият учун узр сўради. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси (ТФФ) матбуот хизмати хабар берди.

«Беларусга қарши ўртоқлик ўйинидаги натижа учун бутун жамоамиз номидан мухлисларимиз ва бутун футбол жамоатчилигидан узр сўрайман. Афсуски, уларнинг Наврўз байрами кайфиятини буздик. Катта айбим шундаки, жамоани 90 дақиқага тайёрлай олмадим ва диққатини жамлай олмадим. Биз ўз футболимизни атиги 60 дақиқа ўйнадик, сўнгги ярим соат эса бутунлай муваффақиятсизликка учрадик. Ўтказиб юборилган голлар чарчоқ ва хатолар натижасидир, иккинчи бўлимда йигитларнинг кучи тугаганди. Расмий ўйинларда бундай хатоларни такрорламаслик учун Беларусь билан кечган ўйиндан аччиқ сабоқ олдик», —деди Шекиладзе Шарқий Тиморга қарши Осиё Кубоги саралашининг 1-тур учрашувига бағишланган матбуот анжуманида.

«Афсуски, биз иккинчи бўлимда ёмон ўйнадик. Охирги икки кун жуда оғир кечди — жамоага нисбатан салбий фикрлар жуда кўп билдирилди. Айтмоқчиманки, катта йўқотишга бутун жамоа, жумладан биз, футболчилар ҳам айбдор. Бундай хатоларни такрорламаслик учун хулоса чиқарамиз», — деди жамоа сардори Парвиз Умарбоэв.

Тожикистон терма жамоаси 20 март куни Беларусь терма жамоаси билан тўқнаш келди. Тожикистонликлар барча бешта голни 60-дақиқадан сўнг ўтказиб юборишди. Эслатиб ўтамиз, тожикистонлик футболчиларнинг аксарияти рўза тутмоқда ва ўйин кун давомида, ифторликдан олдин бўлиб ўтган.

Шекиладзе ва Умарбоев бўлажак ўйинга бўлган умидлар ҳақида гапираркан, рақибни паст баҳолаб бўлмаслигини айтишди. Жамоа жуда жиддий тайёргарлик кўрмоқда ва мухлислардан жамоани қўллаб-қувватлашларини сўрашди.

Шарқий Тимор терма жамоасига қарши ўйин 25 март куни Душанбеда бўлиб ўтади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди