Қирғизистон президенти Садир Жапаров республика фуқаролиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжат Жогорку Кенеш (Қирғизистон парламенти) томонидан 2025 йил 6 февралда қабул қилинган бўлиб, у ички қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш жараёнини тартибга солишга қаратилган.
Ўзгартиришлар Қирғизистон фуқароси деб тан олинган шахслар доирасини кенгайтиради. Энди улар қаторига қуйидагилар киради:
👉 Қирғизистон ССРда туғилган ва 1974 йил намунасида паспорт олган, республикада доимий яшовчи ва бошқа давлат фуқаролигига ариза бермаган шахслар;
👉 ота-онаси ёки ёлғиз ота-онаси бола туғилган вақтда Қирғизистон фуқароси бўлган бўлса, қаерда туғилгани ва қайси чет давлат фуқаролигига эга бўлишидан қатъи назар, чегарадош давлатлар фуқаролиги бундан мустасно;
👉 Қирғизистон ҳудудида туғилган боланинг ота-онаси ёки ягона ота-онаси чет эл фуқаролари — этник қирғиз бўлган бўлса.
Фуқароликдан чиқишни рад этиш учун асослар рўйхати Қирғизистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларига зид бўлган асослар билан тўлдирилди.
Фуқароликдан маҳрум қилувчи асослар рўйхатига қуйидаги ҳолатлар киради:
▶️ чет давлат ваколатли органидан қирғизистонлик шу давлат фуқаролигини олганлиги ва Қирғизистон фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризани нотариал тасдиқлаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;
▶️ туғилганлик бўйича эмас, балки Қирғизистон фуқаролилигига қабул қилинган шахс республика миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи фаолият билан шуғулланса ёки бошқа давлат армияси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки махсус хизматларида хизмат қилса.
Фуқаролик тўғрисидаги қонунга фуқароликни қабул қилиш, ундан чиқиш ва фуқароликни йўқотиш тартиб-қоидаларини оптималлаштиришга қаратилган бошқа таҳририй ўзгартиришлар ҳам киритилган.
✅ 20 март ҳолатига кўра, Arton Capital томонидан маълум бир давлат фуқароларининг хорижга визасиз саёҳат қилиш имкониятидан келиб чиққан ҳолда тузилган жаҳон паспорти кучи рейтингида Қирғизистон 64-ўринни эгаллайди. Қирғизистон фуқароларига 30 та давлатга ташриф буюриши учун виза керак эмас, 47 та давлатга келганларида виза олишлари мумкин, 121 та давлат эса улардан олдиндан виза талаб қилади. Рейтингда Ўзбекистон ҳам худди шу қатордан жой олган. Ўзбекистон фуқаролари 32 та давлатга визасиз бориши мумкин, 45 та давлатга етиб келгандан сўнг виза олиш мумкин, 121 давлатга боришдан олдин виза масаласини ҳал қилиш лозим бўлади.
Қозоғистон паспорт кучи бўйича минтақада етакчи бўлиб қолмоқда, у рейтингда 49-ўринни эгаллаган: унинг фуқаролари 48 давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин, 49 та давлатга ташриф буюрганида виза талаб қилинади, яна 101 давлатга эса олдиндан виза олиш лозим.
Тожикистон 27/46/125 балл билан рейтингда 68-ўринни, Туркманистон 18/49/131 балл билан 73-ўринни эгаллаган.