Қозоғистондаги чекловлар сабаб, россияликлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида банк карталарини расмийлаштирмоқда

easypayments.online сайти фотосурати

Қозоғистон ҳукумати жорий йил бошида хорижликлар учун банк карталарини расмийлаштиришга чекловлар киритгач, Россия фуқаролари Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги кредит ташкилотлари хизматларидан тобора кўпроқ фойдалана бошладилар. Бу ҳақда молия бозори экспертларига таяниб, «КоммерсантЪ» хабар берди.

Шу муносабат билан, россияликлар ва молиявий хизматлар кўрсатувчи воситачилар минтақанинг бошқа республикаларидаги вариантларни кўриб чиқиб, муқобил йўлларни излай бошладилар. Масалан, Тожикистон халқаро банки ва «Ҳумо» микромолия компанияси хорижий мижозларга беш йил муддатга АҚШ доллари ёки евродаги карталарни таклиф қилади. Шунга ўхшаш маҳсулотлар Қирғизистон ва Ўзбекистондаги айрим кредит ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган.

Журналистлар маълумотларига кўра, бундай тўлов воситаларини расмийлаштириш нархи 15 мингдан (170 доллар) 70 минг рубль орасида (тахминан 800 доллар) ўзгариб туради. Бундан ташқари, процедура масофадан туриб амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун Россия ва хорижий паспортлар сканерларини, шунингдек шахсий маълумотларни банкка юбориш лозим: мобил телефон рақами, электрон почта ва картани етказиб бериш манзилини. Бутун жараён тахминан икки ҳафтани ўз ичига олади. Шартнома шартларига кўра, мижоз Россия ҳамкор банкининг филиали ёки мобил илова орқали 3 минг доллардан 10 минг долларгача бўлган миқдорда тўлов воситаси ҳисобини тўлдириши мумкин.

Миллий тўлов кенгаши бошқаруви раиси Александр Линников Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон кредит ташкилотлари томонидан чиқарилган карталарнинг асосий афзаллиги – масофавийлик, бу эса россияликларга авиақатновга пул сарфламасдан ишни битириш имконини теради.

«Бу жараён жуда оддий. У амалиёт узоқ вақтдан бери турли хорижий банкларга нисбатан қўлланилади. Россияда уларнинг ваколатхоналари ёки ваколатли вакиллари бор, улар Россия фуқароларидан ҳисобварақлар очиш ва карталарни расмийлаштириш учун аризаларни қабул қилишади», — дея қўшимча қилди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, бу усул чет элга чиқаётган россияликлар учун Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари карталари ўрнини босади. Ҳозирда анча бадавлат, тўлов қобилиятига эга ва интизомли мижозлар учун рақобат мавжуд.

«Шу билан бирга, Россия фуқаролари учун хорижий тўлов карталари бозори аллақачон тўйинган ва қозоқ банклари томонидан берилган карталарнинг амал қилиш муддати тугаши талабнинг кескин ўсишига ёки қандайдир бетартиблик пайдо бўлишига олиб келмайди», — дея прогноз қилади Линников.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ